Туманда фуқаролар йиғинлари раислари сайловлари 16 майдан бошланади

Туманда фуқаролар йиғинлари раислари сайловлари 16 майдан бошланади

Қамаши туманидаги 60 та маҳалла фуқаролар йиғинларида жорий йилнинг май ойида фуқаролар йиғинлари раислари сайлови ўтказилиши белгиланган. Ҳозирда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси томонидан ушбу сайловга тайёргарлик жараёнлари олиб борилмоқда.

– Сайлов жараёнларини оммага ошкора ташкил қилиш, муқобиллик ва тенг ҳуқуқлилик тамойилларига кўра ўтказилишини таъминлаймиз, – дейди комиссия раиси Б.Олмуродов. 2022 йил 16 майдан 25 майга қадар тумандаги барча фуқаролар йиғинлари раислари сайлови ўтказилади.