
Туманимизда «Наврўз сайли» 18 март куни ўтказилади
Жорий йилги «Наврўз сайли» 18 март куни “Манғит” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Аэродром майдонида ўтказилиши белгиланди.
Байрам тадбирларида халқимизнинг ўлмас қадриятлари асосида саҳна кўриниши ташкил қилинади. Дор ўйинлари, кураш ва волейбол мусобақаси ўтказилади. Миллий таом сумалак тайёрланади. Туман ҳокимлиги томонидан эҳтиёжманд оила фарзандларининг суннат тўйи ва бошқа тадбирлар ўтказилади.
Байрам тадбирига таниқли санъаткорлар таклиф қилинган.