
Қамаши тумани ҳоқимининг туман аҳлига байрам табриги
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги муносабати билан Қамаши тумани ҳокими Ботир Нормаҳмадович Тоғаевнинг туман аҳлига табриги
Азиз тумандошлар!
Сиз азизларни улуғ байрам – Бош Қомусимиз қабул қилинган кунининг 28 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
1992 йилнинг 8 декабрь санаси ўзбек давлатчилиги ва жамият янгиланишидаги энг катта ўзгариш, тараққиётимизнинг гарови, ҳуқуқий кафолати саналган Конституциямиз қабул қилинган кун сифатида тарихга кирган.
Мустақиллик йилларида Конститутциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
Бош Қомусимиз Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа асосий халқаро талабларга тўла мос ҳолда, инсон ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини кафолатлаб берди. Инсоннинг маънавий камол топиши ва ҳар томонлама уйғун ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратди.
Конституциямиз миллатимиз, халқимиз фаровон ҳаётининг кафолатидир. Биз асосий қонунимизни пухта ўргансак, қатъий амал қилсак, қайси бир соҳада ишламайлик, фидойилик кўрсатсак, олий бахтимиз ва мақсадимизга эришамиз.
Барчангизни ушбу байрам билан қутлар эканман, энг аввало юртимизга тинчлик, фаровонлик тилайман. Қамашиликлар ҳамма соҳаларда олдинги сафларда бўлади деб ишонаман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!