Олинган маълумотларга кўра, истеъмолчига берилган ID картада барча маълумотлар кўриниб туради. Бу билан энди нарх-навони асоссиз ошириш муаммоси бўлмайди. Шу билан бирга бу тизимда газ баллон тарқатиш оралиғи 45 кун бўлса, 45 кун ичида фақатгина бир марта пул ечиб олинади. Яъни 45 кун ичида иккинчи бор газ баллон олишнинг имкони бўлмайди.
Шунингдек, шу кунларда туман газ таъминоти томонидан истеъмолчиларнинг газ баллонлари синовдан ўтказилмоқда.