Туман ҳокими маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган ягона мактаб формалари билан танишди

Туман ҳокими маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган ягона мактаб формалари билан танишди

Хабарингиз бор жорий ўқув йилидан мамлакатимизда ўқувчилар учун ягона мактаб формаси тўлиқ жорий этилади. Мактаб формалари белгиланган стандартларга, санитария қоидалари нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ сифатли тўқимачилик маҳсулотларидан тайёрланиши қатъий қилиб белгиланган.

Ботир Тоғаев мактаб формалари билан танишиб, сифати ва нархининг ота-оналар учун қулай бўлишига алоҳида эътибор бериш лозимлигини таъкидлади.

Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун форма сотиб олишда ёрдам берилади (маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан).

Эслатиб ўтамиз, туманимиздаги 95 та мактабларда 52 мингга яқин ўқувчилар таълим олишади.