– Ҳозирда ўзимиз тайёрлаган ётоқхона чойшабларини қадоқланган ҳолда Тошкент шаҳри ва туманимиз бозорларига сотувга чиқараяпмиз, – дейди Н.Эшдавлатова. Буюртмага кўра келин либослар тайёрлаяпмиз. Тикувчилик ва гўзаллик салонида “Зафар” маҳалласида яшовчи 5 нафар хотин-қизлар иш билан банд бўлмоқда.
Ботир Тоғаев тадбиркор ва тикувчилар билан суҳбатлашди ҳамда иш фаолиятини кенгайтиришни таклиф қилди.