
Узумчиликда янги технологиялар
Мамлакатимизда йил давомида тўрт фаслнинг мўътадил бўлиши сифатли мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари етиштириш имконини беради. Қамаши тумани иқлим шаротидан келиб чиққан ҳолда узумчилик ва боғдорчилик йўналишларига ихтисослаштирилмоқда.
Туманда мазкур тармоқни ривожлантириш, токзор ва боғларни кўпайтириш, уларга ишлов бериш, суғоришда янги технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилаяпти.


Оқрабод ҳудудида ўзлаштирилган лалми ерларга узум кўчатларини экиш бошланди. Туман ҳокими ҳудудда бўлиб, узумчиликда қўлланилаётган янги технологиялар билан танишди ва кўчат экиш жараёнида иштирок этди.
Қамашида 2020-2021 йилларда томчилатиб суғориш технологияси қўлланилган ҳолда 3200 гектар майдонда токзор ва боғ ташкил қилиш режалаштирилган.



