Уруғлик ғалла етиштириш билан шуғулланувчи Тўқбой ва Ғиштли ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги раҳбарлари диққатига!

Уруғлик ғалла етиштириш билан шуғулланувчи Тўқбой ва Ғиштли ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги раҳбарлари диққатига!

2023 йилнинг 10 август куни Қамаши тумани қишлоқ хўжалиги бўлими биносида 2024 йил ҳосилидан уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқини кўлга киритиш учун субъектлар ўртасида тендер танлови бўлиб ўтади.

Танловда қатнашиш истагини билдирган фермер хўжаликлар раҳбарлари қуйидаги ҳужжатлар тўпламини 2 нусхада туман қишлоқ хўжалиги бўлимида тузилган танлов комиссиясига 7 августгача тақдим қилишлари сўралади.

1.Тендер комиссияси номига ариза

2. Фермер хўжалиги номидан тилхат

3.Туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотномаси

4.Фермер хўжалиги ва унинг раҳбари тўғрисида маълумотнома

5.Ирригация бўлими маълумотномаси

6. “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси” туман филиали томонидан берилган маълумотнома

7.Фермер хўжалиги раҳбарларининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисида ҳужжат (диплом нусхаси)

8.Фермер хўжалиги раҳбарларининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатлар)

9.Туман техназорат инспекцияси томонидан берилган маълумотнома ҳамда техпаспорт нусхаси

10.Контрактация шартномасининг бажарилиши бўйича дон корхонаси томонидан берилган маълумотнома

11.Сўнги 3 йил ичидаги ғалла ҳосилдорлиги бўйича қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан берилган маълумотнома

Ҳужжатларни қабул қилиш 2023 йилнинг 7 август куни 18:00 да тўхтатилади.

Қўшимча маълумотлар учун: 91-633-77-99, 99-688-57-42 телефон рақамларига мурожоаат қилишингиз мумкин.