Фарғона вилоятидаги хизмат сафари давом этмоқда

Фарғона вилоятидаги хизмат сафари давом этмоқда

Қашқадарё вилоятининг бир нечта туман ҳокимлари ва тадбиркорлар Фарғона вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш ва тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарида бўлиб туришибди.

Бугун Қамаши, Миришкор, Нишон ва Яккабоғ тумани ҳокимлари ҳамда тадбиркорлар Олтиариқ туманида ёшларга ажратилган ер майдонларида ташкил қилинган “Файзли боғлар сари” мева-сабзавотчилик бирлашмаси фаолияти билан танишмоқда.

Шу куннинг ўзида Қамаши тумани ҳокими Ботир Тоғаев ва тадбиркорлар Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Агросервис МТПда техникаларни мавсумга тайёрлаш ишлари билан танишди.

Танишиш давомида Олтиариқ тумани Ҳусан Ғофуров хонадонига ташриф буюрилди.  Олтиариқ тумани Ҳусан ака Ғофуров хонадонида қишнинг чилласида ҳам токда узилмаган узум ҳосилини кўришингиз мумкин.

Қашқадарё вилояти Қамаши, Чироқчи, Яккабоғ, Миришкор ва Нишон тумани ҳокимлари ҳамда тадбиркорлар ушбу хонадонда узилмаган узумчилик лойиҳаси билан танишмоқда.

Фарғона вилоятида бўлиб турган туман ҳокимлари мева маҳсулотларини сақлаш ва саралаш марказида ҳам бўлишди.

Олтиариқ тумани “NIRT FRUIT” боғдорчилик фермер хўжалигининг мева маҳсулотларини саралаш ва сақлаш логистика маркази фаолияти билан танишилмоқда.

Навбатдаги манзил Риштон кулолчилик мактаби бўлди.

Риштон – Буюк Ипак йўлида ташкил топган, Фарғона водийсининг энг қадимий шаҳарларидан бири.

Қадим замонлардан Марказий Осиёдаги энг йирик ажойиб сирланган сопол буюмлар маркази ҳисобланади. Шаҳар номи жойлашув жойига кўра, кулол тупроғи қизил гил – қизил рангга эга бўлиб, қадимий сўғд “Раш” – “қизил ер” сўзидан пайдо бўлган.

Кулолчилик мактабида тайёрланган сопол буюмлар дунёнинг 44 мамлакатига экспорт қилинади.