
Фуқаро комиссия аъзолари томонидан сайлов жараёнларидан четлатилган
Жорий йилнинг 16-25 май кунлари Қамаши туманидаги 60 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислигига сайловлар бўлиб ўтади.
16 май куни тумандаги Бунёдкор, Баландчайла, Ғиштли ва Бадахшон маҳалласида сайлов жараёнлари бўлиб ўтди.
Баландчайла маҳалласи раислигига ўтказилган сайлов жараёнларидан норози бўлиб, фуқаро “Макон ТВ” телеграм каналига мурожаат қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан, Қамаши туман фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси раиси Баҳриддин Олмуродов қуйидагиларни маълум қилди.
2022 йилнинг 16 май куни Баландчайла маҳалласи раислигига ўтказилган сайловда фуқаро беш дона бюллетени бир сайловчига берилмоқда деб эътироз қилган. Маълум бўлишича ушбу ҳолат сайлов жараёнлариниинг ўзида аниқланган ва беш дона бюллеттини олиб суратга тушган фуқаро ўша жойнинг ўзида комиссия аъзолари томонидан сайлов жараёнларидан четлатилган.
Номзодлар ва сайловчилар билан ўтказилган суҳбатда ҳам ушбу ҳолат юзасидан эътирозлар йўқлиги аниқланган. Шу ўринда ижтимоий тармоқ каналлари юритувчиларини бир томонлама маълумотларни оммага ёритишда эътиборли бўлишга чақириб қоламиз.
Шунингдек, бачани сайлов жараёнларида фаол иштирок этишга чорлаймиз.