Халқ депутатлари Қамаши туман Кенгашининг VI-чақириқ 54-сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Қамаши туман Кенгашининг VI-чақириқ 54-сессияси бўлиб ўтди.

Бугун Қамаши тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Қамаши туман Кенгашининг навбатдаги эллик тўртинчи сессияси ўтказилди. Унда туман Кенгаши депутатлари, туман ташкилот раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Сессия ишини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Ботир Тоғаев олиб борди. Сессия кун тартибида бир қатор масалалар кўриб чиқилди.  

1. Қамаши тумани 1 ва 3-сектор раҳбарларининг 2022 йил II-чорагида амалга оширган ишлари ҳамда, 2022 йилнинг III-чорагига мўлжалланган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида.

2.Қамаши тумани маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағларни йўналтириш тўғрисида;

Қамаши туман маҳаллий бюджетнинг 2022 йил II-чорак даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан туман ҳокимлиги ҳузуридаги жамғармаларга маблағларни йўналтириш тўғрисида.

3.Халқ депутатлари Қамаши тумани Кенгашининг 2022 йил 5 майдаги VI-50-48-4-58-К/22-сон қарорининг иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида;

Қашқадарё вилоят ҳокими Азимов Муротжон Бердиалиевичнинг 2022 йил 9-сентябрь куни Қамаши туманида ўтказган сайёр қабулида аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган масалаларни ҳал этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида;

Манғит МФЙда яшовчи фуқаро Нормуродова Динора Рўзибой қизининг ижтимоий тармоқдаги мурожаати тўғрисида

4.Қамаши туманида 2023 йилда мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда тизимли таъмирлаш-тиклаш ишлари лойиҳаларини белгиланган тартибда шакллантириш ва амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан маърузалар тингланди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор лойиҳаси қабул қилинди.