Чет эллик лойиҳачилар иштирокида Майданак сайёҳлик зонаси концепцияси тайёрланади

Чет эллик лойиҳачилар иштирокида Майданак сайёҳлик зонаси концепцияси тайёрланади

Бугун Қамаши тумани ҳокими Ботир Тоғаев туркиялик лойиҳачилар билан суҳбатлашди. Унда туманнинг хизматлар соҳаси ривожланишида муҳим ҳисобланувчи Майданак сайёҳлик зонаси концепцияси тайёрланиши таъкидланди.

Мутахассисларга Қамаши туманининг табиати, сайёҳлик манзиллари, ихтисослашуви тўғрисида маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, лойиҳачилар Давлат активларини бошқариш бошқармаси бошлиғи Шерзод Бўриев иштирокида Майданак зонасини бориб кўрди. Майданакда чет эллик ва маҳаллий туристларни жалб қилиш учун мавжуд имкониятлар ўрганилди.