
Экин ер майдонидан ноқонуний фойдаланмоқчи бўлган фуқароларга жазо чораси белгиланди
Ижтимоий тармоқларда Қамаши тумани Қўға қишлоғи “Худойқулов Эшдавлат чорва” фермер хўжалиги ер майдонининг бир нечта фуқаролар томонидан ноқонуний ўзлаштириб олаётганлиги тўғрисида видео лавҳа муҳокамаларга сабаб бўлди.
Мазкур ҳолат Қашқадарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва ҳудудий ер тузувчи мутахассислар томонидан қишлоқ фаоллари иштирокида ўрганиб чиқилди. Маълум бўлишича, фуқаро Э.Худойқуловга Лангар массивидан жами 18,04 гектар лалми ер туман ҳокимининг 2020 йил 9 ноябрдаги қарори билан 42 йилга ижарага берилган. Фермер хўжалиги ер майдонига тегишли бўлган 2 гектар ер майдонидан Қўға қишлоғидан яшовчи О.У., Ч.У., Ф.Р. ва Ш.Р. ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлган.
Фуқароларга уларнинг хатти-ҳаракатлари ноқонуний эканлиги тушинтирилди. Шунингдек, уларнинг икки нафарига кадастр агентлиги томонидан маъмурий жарима қўлланилган бўлса, яна икки нафари ушбу ҳаракатларни такроран бажарганлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан уларнинг ушбу ҳаракатлари қонуний ўрганилмоқда.