Янги йил байрами. Болажонлар қувончи

Янги йил байрами. Болажонлар қувончи

Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев, вилоят ва туман сектор раҳбарлари Қамаши туманидаги 4-сонли Меҳрибонлик уйида ўтказилаётган Янги йил байрами тадбирида иштирок этишди.

Меҳрибонлик уйида жонлиқ сўйилиб, хатми Қуръон тиловат қилинди.

Меҳрибонлик уйида тарбияланаёттган 76 нафар болажонларга “Президент совғаси” топширилди.

Байрамда эртак қаҳрамонларининг чиқиши болажонларга хуш кайфият улашди.