“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остида тарғибот тадбирлари бошланди

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остида тарғибот тадбирлари бошланди

Қамаши туманидаги 6-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун ташкил қилинган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирдан ёш рассомларнинг кўргазмаси, маданий-маърифий саҳна чиқишлари, спорт мусобақалари ўрин олган бўлиб, қатнашчиларга яхши кайфият улашди.

Ушбу тадбирлардан кўзланган мақсад мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишдир.

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси асосида ташкил қилинган спорт мусобақаларида ёшлар фаол иштирок этишди.

Қамаши туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан футбол, югуриш, шахмат ва шашка бўйича беллашувлар ташкил қилинди.

Спорт мусобақларида фаол бўлган ёшлар рағбатлантирилди.

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остида тарғибот тадбирлари туманимизнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилади.