Бугун “Пахтаобод” маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Ботир Тоғаев, Давлат хавфсизлик хизмати ходими Рустам Сапарбаев, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда ҳудудда янги иш ўринлари яратиш, спорт тўгараклари ташкил қилиш бўйича таклифлар ҳамда ёш тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланди.