
Ўзбекистон Қаҳрамони ўқувчилар билан учрашди
Ўзбекистон Қаҳрамони Абдимурод Бозоров 61-мактаб ўқувчилари билан учрашувда меҳнат фаолияти ҳақида сўзлаб берди.
-Инсонни улуғлайдиган, уни элга танитадиган энг асосий жиҳат – бу ҳалол меҳнат, – деди А.Бозоров. Менинг отам ҳам, онам ҳам олий маълумотга эга бўлишмаган. Шундай бўлишига қарамасдан улар бизнинг илмли бўлишимиз учун ҳаракат қилишган. У вақтлар сизлардаги каби шароитлар қаерда дейсиз? Илмга интилиб, изланиб ютуқларга эришдим ва шу орқали эл назарига тушдим. Асосий вақтимни далада ўтказардим. Олдимга мақсад қўйдимми, албатта унга етишга интилдим. Бу йўлда билим, яхшилар кўмаги ва ҳалол меҳнатим ҳар доим ҳамроҳим бўлди.
А.Бозоров мактабда ўқитувчилар билан таълим тизимидаги ўзгаришлар тўғрисида ҳам суҳбатлашди.