
Ўзбек халқин Навоийдек буюк бир уммони бор.
Алишер Навоий фақат ижоди билан эмас, ишбилармонлиги ва тадбирколиги билан ҳам инсонлар қалбидан жой олган.

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Қамаши туманидаги 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда туман ташкилот ходимлари, туман ижодкорлари, ўқувчи ёшлар ва маданият ходимлари иштирок этишди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Момохол Элмуродова Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ маълумотлар билан таништирди.

Тадбирда туман ҳокимлиги ва Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан Навоий ижоди билан боғлиқ кўрик-танловларда фаол иштирок этган ёшлар рағбатлантирилди.
Тадбирда туман маданият бўлими, мусиқа ва санъат мактаби томонидан тайёрланган концерти дастури намойиш қилинди.


Шунингдек, туманимиз таълим даргоҳларида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан тадбирлар ташкил қилинди.


Унда ўқувчилар томонидан улуғ аждодимиз ижодидан ғазаллар ўқилди, тарих зарварақларида муҳрланган ҳаёт йўли саҳналаштирилди.
