
Ўзини “Ҳуқуқ ҳимоячиси” деб атаётган фуқаронинг ижтимоий тармоқларда йўллаган мурожаати юзасидан
Фуқаро Дурсаев Раҳмат Аллаевич Президент виртуал қабулхонасига суд, прокуратура соҳаси бўйича ва бошқа масалаларда кўп маротаба мурожаат қилган. 2022 йил 24 май куни Қамаши тумани сектор раҳбарлари, ФИБ Яккабоғ туманлараро суди раиси фуқаро билан туман Халқ қабулхонасида суҳбатлашди.
Қабул давомида ишчи гуруҳ томонидан фуқаронинг мурожаатлари тўлиқ эшитилди, у ўзи учун мурожаат қилимаганлиги, фақат фуқаролар номидан, яъни бирор бир фуқаронинг ҳуқуқ тартибот ва бошқа органларига мурожаати бўлса, унга учрашини ва А.Дурсаев мурожаатини ёзиб бериб турли ташкилотларга йўллашини маълум қилган.
Унинг ҳар бир мурожаати тегишли тартибда масъул идоралар томонидан ўрганилган ва жавоб хати қайтарилган. Фуқаро ўзининг 2020 йил 22 июлда ёзган шикоят аризасини асос қилган ҳолда ўзини “Ҳуқуқ ҳимоячиси” деб аташи ва фуқароларнинг ҳуқуқий масалалардаги мурожаатларини ўрганишга ҳақли эканилигини бир неча маротаба такрорлаб келмоқда. Унга юртимизда амалда бўлган тартибларга кўра унинг бу иши қонунга зид эканлиги тушунтирилди. Фуқаролар ўз ҳуқуқларни ҳимоя қилиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва адвокатларга мурожаат қилиб келаётганлиги айтилди. Шунга қарамасдан Р.Дурсаев ўзига “Ҳуқуқ ҳимоячиси” мақоми берилишини сўраб мурожаат қилмоқда.
Ушбу мурожаат юзасидан унга олий маълумотга эга бўлиши, лизенцияга эга бўлган ҳолда адвокатлик билан шуғулланиши мумкинлиги тушунтирилди.