
Ғолиб мактаб жамоаларига пул мукофотлари топширилади
Ижтимоий тармоқларда Қамаши туманида “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” фан олимпиадаси ғолибларига пул маблағлари ажратилмаётганлиги тўғрисида мурожаат эълон қилинди.
Жорий йилнинг март ойида “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” фан олимпиадасининг туман босқичи ўтказилди. Унда туманимизнинг 3 та мактаби совриндорлар қаторидан ўрин олди. Хусусан, 9-ихтисослашган мактаб жамоаси 2 ўринни қўлга киритди.
Ғолиб жамоаларни рағбатлантириш бўйича 2022 йил 26 май санасида туман ҳокими қарори қабул қилинди. Ғолиб мактаб жамоалари белгиланган миқдордаги мукофот пуллари билан тақдирланади.