Қамашида “Мадина” бренди билан юқори сифатли ун ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Қамашида “Мадина” бренди билан юқори сифатли ун ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Бугун Қамаши тумани Гулистон маҳалласида тумандаги биринчи ун ишлаб чиқариш корхонасининг очилиш маросими ўтказилди. Унда туман ҳокими Ботир Тоғаев, нуронийлар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

“Бўритош ая” фермер хўжалиги томонидан ишга туширилган ушбу корхонанинг умумий қиймати 6 миллиард сўмни ташкил қилади. Корхонага Туркияда ишлаб чиқарилган электр тежамкор технологиялар ўрнатилди. Корхона йилига 10 минг тоннагача ун ва ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкониятига эга. Ҳозирда бу ерда 20 нафар киши доимий иш билан таъминланди.