Қамашида мини футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаларига старт берилди

Қамашида мини футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаларига старт берилди

2021 йилги мавсумда ғолиблик эвазига Самарқанд маҳалласида қурилган мини стадионда жорий йилги мусобақаларнинг Қамаши туман босқичи бошланди.

Очилиш маросимида туман ҳокими Ботир Тоғаев, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари иштирок этиб, жамоаларга омад тилади.

Туман ҳокими иштирокида қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Катта ва мини футбол бўйича жами 120 та жамоалар туман босқичи ғолибилиги учун куч синашишади.