Қамаши туманида самарасиз боғ ва токзорлар ҳисобдан чиқарилмоқда

Қамаши туманида самарасиз боғ ва токзорлар ҳисобдан чиқарилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан тасдиқланган “Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг яроқсиз деб топилган, иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорлар ҳисобдан чиқарилмоқда.

Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни бузиш ишлари 2020 йил 15 декабрга қадар якунланади ва 2021 йил ҳосили учун экинларни жойлаштиришда ушбу ўзгаришлар инобатга олинади.

Ҳозирда Л.Муҳаммадиев ҳудудида комиссия қарори билан самарасиз деб топилган боғ ва токзорларни ҳисобдан чиқариш ишлари олиб борилмоқда.