
Қамаши туманида 2020 йил 9 ой давомидаги маҳаллий бюджет ижроси
Қамаши туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 9 ойлик асосий кўрсаткичларининг даромадлар қисми 35249.6 млн.сўмга режалаштирилиб, 42851.8 млн.сўмга, режага нисбатан 7602.2 млн. сўмга ёки 121,6 фоизга бажарилди.
Бу ҳақда туман молия бўлими бошлиғи Ш.Пардаев Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида маълум қилди.
Шунингдек, туман бюджетининг даромадлар режаси бажарилган бўлсада қўйидаги даромад кўрсаткичлари бажарилмасдан қолган. Яъни, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобидан 168.7 млн.сўмга, норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаридан фойдаланганлик учун солиқ тури ҳисобидан 94.4 млн. сўмга, маҳаллий йиғимлар ҳисобидан 238.7 млн. сўмга кам бажарилган бўлиб, бу борада туман солиқ инспекцияси томонидан ўз вақтида тегишли чоралар кўрилмаганлиги таъкидланди.
-Ушбу бажарилмасдан қолган солиқ турлари тўлиғича таъминланиши натижасида туман маҳаллий бюджетига кўшимча маблағ қолган бўларди ва туманнинг маҳаллий бюджет тадбирларига сарфланарди, – дейилади ҳисоботда.
Бундан ташқари туман маҳаллий бюджетининг 9 ойлик даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми 2019 йил 9 ойликда 2770.3 млн сўмни ташкил этган бўлса, бў кўрсаткичлар 2020 йил 9 ойликда даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми 7602.2 млн сўмни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич 2019 йил 9 ойликка нисбатан қарийиб 2.7 баробарга ошганлини билдиради.
Ҳисоботда Қамаши туман маҳаллий бюджетнинг 2020 йил 9 ойлик харажатлар ижроси тўғрисида ҳам маълумот берилди.
Унга кўра, 2020 йил маҳаллий бюджетда кўзда тутилган харажатларни барча турлари бўйича тўлиқ ва сифатли бажарилишни таъминлаш, харажатлар ижроси бўйича кунлик мониторинг олиб бориш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, харажатларни амалга ошириш йўлга қўйилган.
Жорий йилнинг 9 ойлигида маҳаллий бюджет ҳаражатлари 142846.7 млн. сўмга режалаштирилган бўлиб кўрилган чора-тадбирлар натижасида 133325.1 млн.сўмга ёки 93,3 % га бажарилган. Ҳаражатлар режага нисбатан 9521.7 млн.сўмга ёки 6.7 % га кам бажарилган.
Туман маҳаллий бюджетининг 9 ойилик ижроси тўғрисидаги ҳисоботдан сўнг туманда молиявий барқарорликни таъминлаш, аҳолининг даромадлари даражасини ва турмуш фаровонлигини ошириш юзасидан чоралар кўриш, янги корхоналар барпо этиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳисобига солиқ базасини кўпайтириш бўйича чоралар амалга оширилишини таъминлаш, туманда ишлаб чиқарилаётган товарлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг ички ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш, бюджет маблағларидан ва бюджетдан ташқари маблағлардан мақсадли, манзилли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назоратни ўрнатиш вазифалари белгиланди.