
Қамаши тумани ҳокими Б.Тоғаевнинг Халқ депутатлари туман Кенгашига қилган МУРОЖААТИ
Ассалому алайкум!
Ҳурматли депутатлар ва сессия қатнашчилари!
Сўзимни, Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига сайлов олди ташрифлари давомида айтган “Инсон қадри учун” деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш, бундан буён ҳам фаолиятимизнинг бош мезони бўлиб қолади” – деган сўзлари билан бошламоқчиман.
Зеро, инсон қадри деганда, биз ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз.
Ҳаммамизга маълумки, Президентимизнинг вилоятимизга ташрифлари давомида сайлов олди дастурларида белгилаб берган топшириқлари ижросини сўзсиз таъминлаб, халқ дардини менинг дардим деб билиб, туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифа ва мақсадли параметрларни бажариш ҳолатини муҳокама қилиб, яна қўшимча резервларни ишга солиш чораларини кўриш бўйича келгуси йил режаларини ҳозирданоқ белгилаб олишимиз керак.
Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 19 март куни қабул қилинган ПФ-5969-сон Фармони билан белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишда 2021 йилда туманда иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритиши ва энг муҳими тадбиркорлик ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш асосий вазифа қилиб белгилаб олинди.
Туманимиз ҳудудини ижтимоий-иктисодий ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича амалга оширилган фаолиятимиз натижалари қуйидагилардан иборат:
- Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми январь-сентябрь ойларида 232 та саноат корхонаси томонидан 335,2 млрд. сўмни ташкил қилиб, аҳоли жон бошига 1,2 млн. сўмни ташкил этди.
Йил якуни билан туман бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 232 та корхоналар томонидан 574,9 млрд. сўмга ёки 111,1 фоизга бажарилиши ҳамда аҳоли жон бошига 2,1 млн. сўмни ташкил қилиб 3,0 фоизга ўсиши кутилмоқда (вилоятда бу кўрсаткич 5,7 млн. сўмни ташкил қилади),.
- Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ҳажми январь-сентябрь ойларида 1 трлн. 833,6 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,4 фоизга, аҳоли жон бошига 6,6 млн. сўмни ташкил этди.
Йил якуни билан туман бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2 трлн. 267,1 млрд. сўмга ёки 103,6 фоизга бажарилиши ҳамда аҳоли жон бошига 8,1 млн. сўмни ташкил қилиб, 8,9 фоизга ўсиши кутилмоқда.
- Қурилиш ишлари ҳажми январь-сентябрь ойларида 115,7 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,5 фоизга, аҳоли жон бошига 418 минг сўмни ташкил этди.
Йил якуни билан туман бўйича қурилиш ишлари ҳажми 137,2 млрд. сўмга ёки 103,6 фоизга бажарилиши ҳамда аҳоли жон бошига 531,8 минг сўмни ташкил қилиб, 2,7 фоизга ўсиши кутилмоқда.
- Хизмат кўрсатиш ҳажми январь-сентябрь ойларида 439,2 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 117,4 фоизга, аҳоли жон бошига 1,6 млн. сўмни ташкил этди. Йил якуни билан туман бўйича хизмат кўрсатиш ҳажми 512,9 млрд. сўмга ёки 118,3 фоизга бажарилиши ҳамда аҳоли жон бошига 1,8 млн. сўмни ташкил қилиб, 4,1 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Ҳудудий инвестиция лойиҳалари доирасида ишга туширилган лойиҳалар бўйича:
Давлатимиз раҳбарининг ташрифлари давомида Қамаши туманида 2021-2022 йилларда умумий қиймати 157 млрд. 249 млн. сўмни ташкил этадиган 62 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида 863 та янги иш ўринлари яратилиши белгилаб берилган.
Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича инвестиция Дастурлари доирасида 2021 йил давомида умумий қиймати 124,2 млрд сўм, шундан 1 млн. 800 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий кредитлар ҳисобидан 56 та лойиҳа амалга оширилди ва 882 та янги иш ўринлари яратилди.
Саноат йўналишида умумий қиймати 21 млрд. 421 млн сўмлик, шундан 300 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий кредит ҳисобидан 13 та лойиҳа амалга оширилди ва 29 та янги иш ўрни яратилди.
Хизмат кўрсатиш йўналишида умумий қиймати 59 млрд. 051 млн сўмлик, ҳамда 1 млн 340 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий кредитлар ҳисобидан 21 та лойиҳа амалга оширилди ва 88 та янги иш ўрни яратилди.
Қишлоқ хўжалиги йўналишида умумий қиймати 43 млрд. 760 млн сўмлик, шундан 160 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий кредитлар ҳисобидан 22 та лойиҳа амалга оширилди ва 753 та янги иш ўрни яратилди.
Масалан: саноат йўналишида “MURODALI RAXMATULLA MOVLONOVICH” МЧЖ вата прима ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш лойиҳаси умумий қиймати 1 млрд. сўм бўлиб, 6 та янги ишчи ўрни яратилди.
Қишлоқ ҳўжалиги соҳасида ҳам “Comfot table biznes servis” МЧЖ музлатгичли сиғим ташкил этиш лойиҳасининг умумий қиймати 6 млрд. сўм бўлган 4 та янги ишчи ўринлари яратишга эришилди.
Бундан ташқари, жорий йил декабрь ҳолатига 2,2 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
Туманда тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш борасида ҳам муайян натижалар қайд этилди.
Тадбиркорлик соҳасида туманда рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари сони 3 693 тани ташкил этиб, кичик бизнес субъектлари – 2 372 тани, ЯТТлар эса – 1 321 тани ташкил этади. Кичик бизнес субъектларидан бугунги кунда 2 299 таси ёки 97 фоизи фаолият олиб бормоқда.
Шунингдек, 11 ой давомида 747 та янги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.
Улар томонидан 855 та янги иш ўринлари яратилиб, туман бюджетига 412.1 млн. сўм солиқ туширилди.
Бундан ташқари, пандемия шароитида фаолият кўрсатмаётган 112 та корхонанинг фаолияти тикланди. Бунинг натижасида 128 та иш ўринлари қайта яратилиб, бюджетга 62,1 млн. сўм даромад солиғи тушишига эришилди.
2021 йилнинг ўтган даври мобайнида тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 3 511 та субъектлар ва ўз тадбиркорлигини йўлга қўймокчи бўлган фуқароларимизга 228,4 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.
Пандемия шароитида Президентимиз томонидан яратиб берилган шарт-шароитлар ва солиқ енгилликлари, преференцияларидан фойдаланиб, тадбиркорларимиз ихтиёрига жорий йилда 2,1 млрд. сўм маблағлар қолдирилди.
2021 йилда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тадбиркорларимиз учун кўмак бериш мақсадида 207 та тадбиркорларимизга 42,0 млрд. сўмлик, шундан, 133 тасига 13,6 млрд. сўмлик фоиз тўлови ва 74 тасига 28,4 млрд. сўмлик кафиллик кўмаклари ажратилди.
Шунингдек, туман Давлат хизматлари маркази томонидан 3 321 та ҳолатда тадбиркорлик субъектларига турли хилдаги хизматлар кўрсатилди.
Бугунги кунда Ҳурматли Президентимизнинг олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва ошириб бажарилган маблағни маҳаллий ҳокимликларнинг ихтиёрига ўтказилиши энг асосий ютуқларимиздан бири саналади.
Бу йўналишда, жорий йилнинг ўтган 11 ой давомида бюджетга 53,4 млрд. сўм жалб қилиш режалаштирилиб, ушбу қийматдан 6,1 млрд. сўм ортиқча тушум жалб этилишига эришилди ва 110,6 фоиз бажарилиши таъминланди.
Шунингдек, йил якунига қадар ҳам бюджетга 6,8 млрд. сўм туширилишини таъминлаш белгиланиб, 58,4 млрд. сўм ёки прогноз кўрсаткич 125,1 фоизга бажарилишини таъминлаш режалаштирилган.
Шу билан бирга, туман маҳаллий бюджетига 2021 йил учун режа 67,0 млрд. сўм белгиланиб, шундан, 11 ойлик учун 59,3 млрд. сўм маблағ туширилди. Декабрь ойи учун қўшимча 7,7 млрд. сўм ортиқча солиқ тўловларини маҳаллий бюджетга туширилиши таъминланади.
Бюджетга йил якунига қадар қўшимча захираларни аниқлаган ҳолда қўшимча 2,0 млрд. сўм тушум таъминланади.
2022 йилнинг 1-чорагида маҳаллий бюджетимизга 3,0 млрд. сўмдан ортиқ эркин қолдиқ сифатида маблағ қолиши кутилмоқда.
Туманда янги иш ўринларини яратиш борасида ҳам аниқ манзилли ишларни амалга оширдик.
2021 йил давомида туман “Бандлик” дастури доирасида 1 956 та (жумладан, 1-секторда 509 та, 2-секторда 430 та, 3-секторда 489 та, 4-секторда 528 та) янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, январь-ноябрь ҳолатида 2 346 та янги иш ўринлари яратилиб, ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланишига эришилди.
Хусусан, ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг амалга ошириш ҳисобига – 737 та;
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига – 46 та;
янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига – 751 та;
якка тартибдаги тадбиркорлик (ЯТТ)ни ривожлантириш ҳисобига – 812 та янги иш ўринлари тўғри келади.
Бундан ташқари, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ҳам 5 та йўналишлар бўйича аҳолининг бандлигини таъминлаш учун 2 639 нафар фуқароларга хизматлар кўрсатилиб, жами 2 млрд. 104 млн. сўмлик маблағлар сарфланди.
Хусусан, жорий йилнинг 11 ойи давомида, 2 ҳафтадан кам бўлмаган 3 ой муддатда мавсумий тарзда 1 003 та ишсиз фуқаролар жамоат ишларига жалб қилиниб, уларга 1 053,4 млн. сўмлик иш ҳақлари тўлаб берилди.
Худди шунингдек,
касбга ўқитиш ва малакани оширишлари учун 655 нафар фуқароларга 240,0 млн. сўмлик;
субсидия ажратиш орқали бандликларини таъминлаш учун 486 нафар фуқароларга 294,5 млн. сўмлик;
вақтинчалик ишсизлик нафақасини тайинлаш учун 416 нафар фуқароларга 674,9 млн. сўмлик маблағ ажратилиб, 1235 нафар фуқароларнинг ишга жойлашишларига кўмаклашилди.
Бундан ташқари – энг оғир йўналишимиз меҳнат муҳожирларини қайтариш борасидаги ишлар, уларни иш билан таъминлаш ва ўз салоҳиятларини рўёбга чиқаришга қулай шароит яратиш борасидаги ишларимиз маҳалла раислари билан биргаликда узоқ муддатга яшаш жойларидан чиқиб, қайтиб келган фуқаролар билан марказ ходимлари ўртасида мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
2021 йил 1 декабрь ҳолатида туман бўйича 2903 нафар фуқаролар чет давлатларидан қайтиб келган. Уларнинг 9,0 фоизи ёки 260 нафари саноат, 25,9 фоизи ёки 752 нафари қишлоқ хўжалиги, 34,9 фоизи ёки 1015 нафари қурилиш ва 30,2 фоизи ёки 876 нафари савдо ва бошқа соҳаларда Россия, Қозоғистон, Туркия, Корея ва бошқа давлатларда меҳнат қилишган.
Чет давлатларидан қайтиб келган фуқаролардан 2 903 нафари билан марказ ходимлари томонидан мониторинг ўтказилиб, бугунги кунда 2 345 нафарининг бандлиги таъминланди (шу жумладан, 376 нафари бўш иш ўринларига, 974 нафари мустақил равишда ишга жойлашганлар, 995 нафари норасмий секторда иш билан таъминланган).
Шунингдек, фуқароларга қонуний йўл билан четга чиқиш тартиблари ҳақида маълумотлар берилиб, уларни иш билан таъминлаш чоралари кўриб келинмоқда. 50 нафар меҳнат мигрантларининг Шаҳрисабз шаҳри ҳудудидаги “Моно марказ”га, яъни касб-ҳунарга қайта тайёрлаш учун жалб этилиб, 56,1 млн. сўм маблағ тўлаб берилди.
Бугунги кунда 2 та “Моно марказ” ва “Коиса” 1 000 нафар фуқароларнинг қамрови билан ишламоқда.
**********
Хабарингиз бор, Президентимиз ташаббуслари билан, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш асосида камбағалликдан чиқариб, муайян даромад манбаига эга бўлишларини таъминлаш мақсадида имтиёзли шартлар асосида тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилиб келинмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида банклар томонидан жами 1 615 нафар фуқароларга 49,2 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.
Биргина “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 1 393 нафар фуқароларга 43,3 млрд. сўм ажратилиб, ажратилган кредитлардан 105 нафар хотин-қизларга 2,3 млрд. сўмлик қисми хонадонларида тикувчилик, қандолатчилик ва ҳунармандчилик каби касблар билан банд бўлишлари учун йўналтирилди.
Худди шунингдек,“Ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 27 нафар фуқароларга 921 млн. сўм;
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш” жамғармаси 30 нафар фуқароларга 700,0 млн. сўм;
“Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 64 нафар фуқароларга 1,3 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.
*****
Энг асосий йўналишларимиздан, айниқса, оғир пандемия шароитида асосий эътиборимиз камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринлари яратиш, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” доирасига қаратилди.
Бу йўналишдаги ишимизнинг ҳам таг заминини Муҳтарам Президентимиз олдиндан белгилаб берган эдилар. Натижада, туманимизда 4 та сектор ва кенг жамоатчилигимиз ҳамда депутатларимизнинг фаол иштирокларида бирмунча ижобий кўрсаткичларга эришдик.
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ёрдам ва кўмакка муҳтож аҳоли қатламини ижтимоий қамраб олиш мақсадида sаxovat.argos.uz сайтига тумандаги 6 626 та ёрдамга муҳтож оилалар ва уларнинг 27 821 нафар оила аъзолари рўйхатга олинган бўлиб, тумандаги жами оилаларнинг 9,3 фоизни ташкил этади (1-секторда 2 210 та оиланинг 8 736 нафар аъзоси, 2-секторда 1 540 та оиланинг 6 807 нафар аъзоси, 3-секторда 1 653 та оиланинг 7 420 нафар аъзоси ва 4-секторда 1 223 та оиланинг 4 858 нафар аъзоси).
Ўтган давр мобайнида “Темир дафтар”га киритилган 6 444 та оиланинг 6 733 нафар меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлиги таъминланди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг сессия қарорларига асосан
6 444 та (97.2 фоиз) оилада яшовчи 6 733 нафар (98.6 фоиз) фуқаролар домий иш билан таъминланиб темир дафтардан чиқарилди.
Чиқарилгандан сўнг қолаётган ёрдамга муҳтож 182 та оиланинг аъзолари 698 нафарни, шундан меҳнатга лаёқатли ишсизлар 94 нафарни ташкил этмоқда.
“Темир дафтар” да қолаётган 182 та оилаларнинг 42 таси меҳнатга лаёқатсиз ногиронлари ва сурункали касалликка чалинган аъзолари бор оилалар, 11 таси якка-ёлғиз кексалар, бевалар ва боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аъзолари бор оилалар, 3 таси кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзандли эҳтиёжманд оилалар ва 55 таси ҳақиқатда эҳтиёжманд, даромад манбаини йўқотган ночор ва моддий кўмакка муҳтожлиги бор оилалардан иборат. Шулардан, 37 тасини даромад манбаи яратилиб, «Темир дафтар»дан чиқариш имконияти мавжуд.
«Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида туман ҳокимлиги ташаббуси билан туман секторлари томонидан эҳтиёжманд оилаларга 312,5 млн.сўмлик уй-жой таъмири учун, 107,5 млн сўмлик даволаниш учун, 91,0 млн. сўмлик моддий таъминоти яхшилаш учун, 4,0 млн сўмлик тўлов контрактини тўлаш учун ва 261,4 млн сўмлик бошқа тоифа моддий ёрдам учун кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5204-сон қарорига асосан, эҳтиёжманд оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган 382 нафар фарзандларига жами 413 млн. сўм ва 3 809 нафар боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига, шунингдек, ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга 1904 5 млн.сўм бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди.
“Аёллар дафтари” бўйича:
Туман бўйича 4560 нафар оғир турмуш шароитига тушиб қолган хотин-қизлар дафтарга киритилиб, уларни моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида “Аёллар дафтари” жамғармасидан 1 975,5 млн. сўм сарфланди.
Хусусан: 2206 нафар аёллар иш билан бандликлари таъминланди, 198 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 1 658 нафарига моддий ва маънавий томондан кўмак берилиб, 177 нафарига тадбиркорликларини бошлаб доимий даромад манбаига эга бўлишлари учун имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб берилди.
“Ёшлар дафтари” бўйича:
Туман бўйича 3 671 нафар оғир турмуш шароитига тушиб қолган ёшлар дафтарга киритилиб, уларни моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 1 8 млрд. сўм сарфланди.
Хусусан, 1 367 нафар ёшлар иш билан бандликлари таъминланди, 742 нафарига имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратилиб берилди, 119 нафари касб ўрганишлари учун ҳунармандларга бириктирилди, 1 122 нафар ёшларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришлари учун ер ажратиб берилди, 75 нафарига моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Бугунги кунда мазкур дафтарда қолган 60 нафар ёшлар билан бирга ишлар олиб борилиб, уларни бандликлари таъминланиши ва муаммоларини ҳал этиш чоралари кўриб борилмоқда.
Экспорт бўйича:
Туманимизда 2021 йил давомида жами 11 млн. 741 минг доллар қийматида экспорт режаси белгиланган бўлиб, шундан, 9 млн. 484 минг доллар саноат маҳсулотлари, 2 млн. 257 минг доллар мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ташкил қилади.
Январь-декабрь ойларида жами 12 млн. 844 минг долларлик маҳсулотлар экспортга чиқарилиб, экспорт режаси 110 фоизга бажарилди. Ўтган йили 5,0 млн доллар экспорт амалга оширилган бўлса, бу йил қарийб 2,6 баробарга ошди.
*******
Ҳурматли Депутатлар!
Куни кеча давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган селекторда, туманимизда хизмат кўрсатиш соҳасини жумладан туризмни ривожлантириш учун алоҳида тўхталиб ўтиб, 36 км йўлни таъмирлаб, интернет ва мобил алоқа муаммоларини ҳал этиш учун 40 млрд. сўм маблағ ажратишни белгилаб берганликларини Сиз депутатларга маълумот учун айтиб ўтмоқчиман.
Бугунги кунда умумий узунлиги 36 км Кўкбулоқ, Ўртадара, Чуқурқишлоқ, Каттаўра, Боғобод маҳаллалари йўлларини асфальтлаштириш ва қум-шағал ётқизиш учун лойиҳа ишлари бошлаб юборилди.
2022 йилда ушбу қишлоқларида 50 та оилавий меҳмон уйлари, 30 та ўтов уйлар ташкил этилади.
Шунингдек, мазкур ҳудудларда 2022 йилда тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳамда тижорат банкларнинг имтиёзли кредитлари ҳисобидан 18 млрд. сўмлик (шундан 15 млрд. сўми банк кредити) 161 та зиёрат туризм ва экотуризм лойиҳалари амалга оширилади.
Натижада ушбу ҳудудларга сайёҳлар ташрифи жалб этилади, аҳоли даромадлари 5,5 млрд. сўмга, бюджетга тушумлар эса 2,1 млрд. сўмга оширилади ва 350 та янги иш ўринларини яратилишига эришамиз.
М-39 халқаро йўлида хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича:
2022 йилда ҳам мазкур ўсув нуқталари бўйича ишларни давом эттирамиз. Шунингдек, М-39 йўл ёқасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришни ҳам ўсув нуқтаси сифатида белгилаб олдик.
Бугунги кунда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланиб бораётган соҳалардан бири ҳисобланади. Мазкур соҳани ривожлантириш орқали хизмат кўрсатиш нуқталарини кўпайтириш ҳам янгидан иш ўринлари яратилишига ҳам бюджет тушумларига қўшимча солиқ манбалари яратилишига имкон беради.
2022 йилда М-39 автомобиль йўли ёқасидаги 5,5 гектар лалми ер майдонларини аукционга чиқариш орқали 105 млрд. сўмлик 25 та лойиҳалар амалга оширилади. Буларнинг: 5 таси савдо, 3 таси мотел, 8 таси маиший хизмат ва гўзаллик салони, 4 таси умумий овқатланиш, ҳамда 5 таси автомобилларга техник хизмат кўрсатиш марказларини ўз ичига олади.
Яратиладиган иш ўринлари сони 250 нафар, йиллик хизмат кўрсатиш хажми эса 16,0 млрд. сўмни, бюджетга 2,5 млрд. сўмдан ортиқ қўшимча маблағ туширилади.
********
Инвестиция дастурлари асосида бунёд этилган қурилиш объектларини таҳлил этадиган бўлсак,
Ҳалқ таълими бўлими бўйича, умумий ҳисобда ажратилган 12 млрд. 688 млн. сўм маблағ ҳисобига 7 та умумий ўрта таълим мактаблари реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари бажарилди. Бундан ташқари, 55 та мактабда 14,0 млрд сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Бундан “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида 11,8 млрд сўм маблағ ҳисобига 4 та мактаб капитал реконструкция қилинди
Мактабгача таълим бўйича Инвестиция дастури асосида 1 та 120 ўринли мактабгача таълим ташкилотини қуриш ишлари учун 3 млрд. 714,7 млн.сўм маблағ ажратилди ҳамда “Обод қишлоқ” дастури доирасида 7,528 млрд. сўм маблағ ҳисобига 2 та 220 ўринли давлат боғчалари жорий йил якунига қадар тўлиқ фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, 2021 йил бошида жами 69 та мактабгача таълим ташкилотлари, шундан 21 та давлат, 6 та ДХШ ва 42 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритиб келаётган эди.
Жорий йилда 1 та мактабгача таълим ташкилоти, 1 та давлат хусусий шериклик асосида, 90 та оилавий мактбагача таълим муассасалари ташкил этилди. Бола қамрови жорий йилда 26 фоиздан 42 фоизга етказилди.
Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича, маҳаллий бюджетдан 530,0 млн сўм маблағ ажратилиб гемодиализ маркази ташкил этилди. Шу билан бирга болалар бўлимини таъмирлаш ишлари учун 465 млн. сўм маблағ ажратилди ва таъмирланиб тўлиқ таркибда ойдаланишга топширилди.
Бундан ташқари, “Обод қишлоқ” дастури доирасида лойиха киймати 1 млрд 447 млн.сўм «Пахтаобод» МФЙдаги 47-ОП Гагарин филиали ҳамда «Баландчайла» МФЙ оилавий шифокорлик пунктини мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.
Электр тармоқлари бўйича тармоқ корхонасининг 12,932 млрд.сўм маблағи ҳисобига 27 та ТП ўрнатилди, 128,4 км тармоқ линия таъмирланди, 907 та таянч устунлар ўрнатилди.
Шунингдек, 221 млн.сўм туман маҳаллий бюджет ҳисобидан 4 та ТП ва 90 дона таянч устун ўрнатилди.
Бунинг натижасида 7 000 тадан ортиқ истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб берилди.”Обод қишлоқ” дастури доирасида “Пахтаобод” ва “Баланчайла” МФЙларда жами 3,47 млрд.сўмлик 18,6 км янги тармоқ, 407 та янги устун, 3 та ТП ўрнатилди.
Бу йил маҳаллаий бюджетдан 270 млн сўм маблағ аратилиб,
IT-маркази фаолияти йўлга қўйилди. Бундан ташқари 233 км масофага оптик толали алоқа кабеллари ётқизилиб, 95 та мактаб, 14 та боғча, 24 тамаҳалла, 6 та ички ишлар таянч пунктлари, 14 та соғлиқлини сақлаш муассасалари тезкор интернет билан таъминланди.
Ички йуллар бўйича, жорий йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида 9,652 млрд.сўмга 2 та МФЙда 17,0 км асфалт, 35,5 км ички йулга қум-шағал ётқизилди.
Ҳудудларда 21,366 млрд.сўмга 5 та кўприк, 6,882 млрд.сўмга 6,0 км саломатлик йўлаги, 4,8 км велосепед йўлаклари барпо этилди.
Ички дастур бўйича лойиҳа қиймати 6,08 млрд.сўмга 26,5 км асфальт ва қум-шағал ётқизилди,шунингдек ички йуллар ҳашар йули билан 36,0 км қум-шағал ётқизилди. Йил давомида жами 114,8 км йулларда таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Ичимлик суви билан таъминлаш бўйича Баландчайла, Пахтаобод маҳаллаларида 41,0 км сув тармоғи тортилди, 2 та сув сақлаш иншоаати қуриб фойдаланишга топширилди.
Бундан ташқари, ички имкониятлардан келиб чиқиб, 13,5 км ичимлик суви тармоғи тортилди.
Арзон сифатли уй-жойлар қурилиши бўйича:
«Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ ИК вилоят филиали буюртмачилигида Қамаши тумани “Янги Ўзбекистон” массивида умумий қиймати 6 млрд. сўм бўлган 2 та 40 хонадонли кўп қаватли уйлар тўлиқ қуриб битказилди. шунингдек жами 5 та жумладан 2 та субсидияли, 3 та тадбиркорлар томонидан кўп қаватли уй-жойлар қурилиш ишлари якунлаш арафасида.
Туманимизда Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам бир қанча ўсишларга эришганлигимизни таъкидлаб ўтиш жоиз, албатта.
Жорий йилда туманда пиллачилик соҳасида жами 384 та фермер хўжаликлари томонидан, 2957 қути пилла қуртини парваришлаб, 166 тонна пилла хомашёсини етиштириш бўйича шартномалар имзоланди.
“Ҳар бир оилага бир қути” тамойилининг бажарилишини таъминлаш мақсадида 2 300 ортиқ қурт боқувчи звено ва касаначилар билан жами 166 тонна пилла хомашёси етиштирилиб, белгиланган режа 100,1 фоизга бажарилди.
Ғаллачилик соҳасида жорий йил ғалла ҳосили учун 395 та фермер хўжаликлари томонидан 10 200 гектар майдонга бошоқли дон экинлари экилган бўлиб, давлат харидлари учун 19 300 тонна товар, 5500 тонна уруғлик дон, жами 24 800 тонна дон сотиш бўйича контрактация шартномалари имзоланиб, амалда 19.8 минг тонна товар (103 %), 5,6 минг тонна уруғлик (101%), жами 24 минг 800 тонна дон сотилиб, белгиланган режа 100,3 %га бажарилиши таъминланди.
Пахтачилик соҳасида жорий йил ҳосили учун 395 та фермер хўжаликлари томонидан 9,0 минг гектар майдонга чигит экилиб,
28,0 минг тонна пахта етиштириш бўйича “Оқсарой кластер”МЧЖ ва “Қамаши текстил” МЧЖ пахтачилик кластери билан шартномалар имзоланиб, 28112 тонна пахта хомашёси қабул масканларига топширилиб, белгиланган режа 100,1 фоизга бажарилди.
Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича:
Сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш мақсадида жорий йилда 62 та фермер хўжаликлари томонидан 1 500 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилди.
Чорвачилик йўналишида:
Тумандаги 58 та чорвачилик субъектларирда боқилаётган 12 минг бош чорва молларидан (4 минг бош қорамол, 8 минг бош қўй ва эчкилар) 1,5 минг тонна гўшт ва 25,0 минг тонна сут маҳсулотлари етиштирилмоқда.
Ушбу чорвачилик фирмаларида 420 нафар аҳоли бандлиги таъминланган.
Жорий йилда гўшт ва сут йўналишида 7 та лойиҳалар амалга оширилди. Натижада, 95 та янги иш ўрни яратилди.
Озуқа базаси яхшилаш мақсадида 2 322 гектар ер майдони ажратиб берилди. Шундан, 1 400 гектари сувли ер майдони бўлса, 922 гектари лалми ерлар ажратилди.
Гўшт ишлаб чиқариш ҳажми январ-декабрь ойларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,1 фоизга ўсди.
Паррандачилик йўналишида
Туманда боқилаётган 494 минг бош парранда (39 минг боши тадбиркорлик субъектларига, 437 минг боши аҳоли хонадонлари ва деҳқон хўжаликларида) ҳисобига 1 200 тонна парранда гўшти ва 0.4 млн. дона ортиқ тухум етиштирилмоқда ва аҳоли жон бошига парранда гўшти 7 кг, тухум 6 донани ташкил қилди.
Балиқчилик йўналиши
Туманда 20 та балиқчилик суъбектлари мавжуд бўлиб, 68 гектар майдонда балиқ боқиш ҳавзалари ташкил этилган. 2021 йилда қиймати 300 млн сўмлик 2 та лойиҳалар ишга туширилиб, 4 та янги иш ўрни ҳамда қўшимча 2 тонна балиқ етиштириш имкони яратилди.
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича, 2021 йилнинг ўтган даврида туман ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали йўналтирилган жами 2692 та мурожаатлар келиб тушиб, ўтган йилга нисбатан 98 фоизга ошган (2020 йилда 1362 та мурожаат келиб тушган). Бу эса аҳоли орасида боқимандалик кайфиятининг ошиб бораётганлигининг мисолидир.
Келиб тушган мурожаатларнинг 2 368 таси қаноатлантирилган (99,4%) (ўтган йилда 1362 та мурожаатдан 984 таси, 76 % қаноатлантирилган).
шундан ижобий ечимини топган мурожаатлар – 1098 та, 46,1 фоиз (2020 йилда 1362 та мурожаатдан 119 таси, 9,3 фоиз ижобий ечимини топган).
Йил давомида туман сектор раҳбарилари томонидан ҳафтанинг жума куни ва маҳаллаларда мунтазам сайёр қабуллар ташкил қилиб борилди. 78 та сайёр қабуллар ташкил қилиниб, 2 106 та мурожаатлар тингланди ва уларнинг 1 552 таси ижобий ечимини топди. Бундан ташқари, туман ҳокимлигига бевосита мурожаат қилганлар 1668 тани ташкил этган.
Келиб тушган мурожаатларнинг:
172 таси кредит ажратиш масаласида; 379 таси моддий ёрдам ва нафақа ажратиш масаласида; 325 таси уй-жой ажратиш масаласида; 516 таси уй-жойини таъмирлаш масаласида; 450 таси йўлларни таъмирлаш масаласида; 44 таси иш билан таъминлаш масаласида; 126 таси даволанишга маблағ ажратиш 100си сув сзғориш масаласида келиб тушган. |
Жорий йил давомида 512 нафар тадбиркорлик субъектлари томонидан 520 та муаммоли масалалар бўйича Бош вазирнинг ҳудудий қабулхонасига мурожаат этилган. Бугунги кунгача, ушбу мурожаатларнинг 520 таси тўлиқ кўриб чиқилган.
Мурожаатларни ўрганиб таҳлил қилганимизда, 269 таси кредит, 65 таси ер ажратиш, 15 таси инфратузилма объектларига уланиш, 23 таси солиқ, 3 таси рухсатнома ва лицензия ва 145 таси бошқа масалалар бўйича эканлиги аниқланди.
Мазкур мурожаатларнинг 321 таси (62 %) ижобий ҳал этилиб, 185 таси (35,5%)га тушунтириш ишлари олиб борилган, шунингдек, 14 та (2,7%) мурожаатлар қонун-қоидаларга тўғри келмаганлиги сабабли рад этилган.
Ҳурматли депутатлар бугун мен фақат эришилган ютуқларимиз тўғрисида фикр юритдим холос.
Ҳар биримиз йўл қўйган камчиликларимиз тўғрисида маълумотларга эгамиз. Зеро, камчиликларимиз бир неча бор йиғилишларга муҳокама қилинган. Улардан тўғри хулоса чиқарилиб, келгусида бу камчиликларни такрорламаймиз деган умиддаман.
Ҳурматли сессия қатнашчилари;
Олдимизга 2022 йилда ижтимоий иқтисодий ривожланиш билан бирга туман аҳолисини давлатдан рози бўлишини, хусусан сиз ва бизлардан олиб бориладиган ишлардан рози бўлиши учун олдимизга турган устувор вазифаларни белгилаб олишимиз керак.
Авваламбор, 2022 йилда барча соҳалардаги ўсиш кўрсатгичлари сақлаб қолинади.
Янги 2022 йилда асосий эътиборимиз маҳаллаларга қаратилади. Таъсис этилган “ҳоким ёрдамчилари” билан биргаликда хонадонбай ишлаш тизимига ўтамиз.
Биринчи навбатдаги вазифамиз ишсизликни, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш эвазига, озиқ-овқат хавфсизлигига ўз ҳиссамизни қўшамиз.
Бу ишларни амалга ошириш учун авваломбор ҳар бир маҳалланинг ўсув нуқтасини аниқлаб, ҳар бир хонадоннинг ишсиз фуқароси билан мулоқотларни йўлга қўйишимиз лозим.
Биз ҳам туманимизда жами 60 та “ҳоким ёрдамчиси” лавозимига номзодларни танлаб олдик.
“Ҳоким ёрдамчи”лари “Хонадонбай” сўровлар ўтказган ҳолда аҳоли муаммоларини ўрганиб, маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий портретини ишлаб чиқишади ва ўсув нуқталарини белгилаб олишади.
Аниқланган таклифлар асосида ҳудудий инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўйича таклифлар беришади.
Бунинг учун уларга ижтимоий дастурлар доирасида жами 60 млрд. сўм, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун 10 млн. доллар, хизмат кўрсатиш соҳасига 20 млрд. сўм, 4 та маҳалла “Самарқанд”, “Сохибкор”, “Оқгузар” ва “Истиқбол” маҳаллаларида лидер тадбиркор билан биргаликда хонадонда тадбиркорликни ташкил этиш учун 4 млрд. сўм ҳамда томорқадан фойдаланишга 212 млн. сўм субсидиялар ажратиш учун дастак сифатида берилади.
Бундан ташқари, Президентимизнинг ПҚ-20-сонли қарорига асосан 376 гектар фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалла экинларидан қисқартирилган ерлар ҳисобидан фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи билан ҳамда 3000 гектар лалми ер майдонларини ўзлаштириб, фуқароларга 1-2 гектардан ажратиб берилади.
Умумий ҳисобда, ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда 2022 йилда жами 10 361 та янги иш ўринлари яратилиб, аҳолини ўзини ўзи бандлиги таъминланишига эришилади.
2022 йилда янги иш ўринларини яратиш борасида аниқ манзилли ишларни амалга оширишни белгилаб олдик.
Янги 2022 йил давомида туман бўйича 13 974 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилмоқда.
Шундан, янги ташкил этилган “ҳоким ёрдамчи”лари ёрдамида иқтисодиётнинг турли соҳаларига 10 361 та, янги ишга тушириладиган ҳудудий инвестиция лойиҳаларига 1 570 та, ташкилотларда яратиладиган вакант иш ўринларига 300 та, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 2 028 та ҳамда 300 та ташкилий миграция ҳисобига тўғри келади.
Эндиликда, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар билан ишлаш бўйича ишларни тизимли давом эттириб, 2 903 нафар меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўрамиз.
Ҳозирги кунда Россия Федерациясининг бир қатор салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург, Амур, Новосибирск, Калининград ва қатор бошқа вилоятларида 10 мингта иш ўринлари учун таклиф берилди. Жумладан, Россиянинг “КРОКУС”, “Концерн Титан-2” ва “Дина Интернешнл” каби қурилиш корхоналари томонидан арматурачи, бўёқчи, ғишт терувчи, сантехник ва бошқа ишларига танловлар ўтказилиб, номзодлар танлаб олинмоқда.
Агарда юқорида таъкидлаб ўтган тадбирларни амалга оширсак ишсизлик даражасини 11 фоиздан, 9 фоизга туширишга эришамиз.
Туманимизнинг макроиқтисодий кўрсаткичларида ҳам кейинги 2022 йил учун сезиларли ўсиш кузатилиши режалаштирганмиз:
- Саноат маҳсулотлари ишлаб чикариш ҳажми 689,8 млрд. сўмга ёки 119,9 фоизга ошиши ҳамда аҳоли жон бошига 2,4 млн. сўмни ташкил этиши;
- Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ҳажми 2,4 трлн. сўмга ёки 106 фоизга ошиши ҳамда аҳоли жон бошига 8,8 млн. сўмни ташкил этиши;
- Қурилиш ишлари ҳажми 143,7 млрд. сўмга ёки 104,7 фоизга ошиши ҳамда аҳоли жон бошига 610 минг сўмни ташкил этиши;
- Хизмат кўрсатиш ҳажми 1 трлн. сўмга ёки 2 баробарга ошиши ҳамда аҳоли жон бошига 3,6 млн. сўмни ташкил этади.
Худди шунингдек, келгуси 2022 йилда умумий қиймати 458 млрд. 355 млн. сўмни ташкил этадиган жами 42 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, умумий ҳисобда 1570 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Масалан, Саноат йўналишида “QAMASHI TEXTILE” МЧЖ томонидан, “Мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси умумий қиймати 10 млн. долларлик лойиҳа ишга тушурилиши натижасида 150 та доимий, 100 та мавсумий ишчи кучи яратилишига эришилади.
Бундан ташқари, 2022 йилда аҳоли турмуш тарзини яхшилаш мақсадида “Обод қишлоқ” дастури доирасида тумандаги “Қамай”ва “Азлартепа” маҳаллари учун 31 млрд. сўм маблағлар йўналитирилиши белгиланиб олинди.
Ажратилган маблағлар ҳисобига 5 та ижтимоий соҳа объектлари реконструкция қилинади, 32 км ички йўллар таъмирланади, 2 км пиёдалар йўлаги, 12 км электр тармоғи ҳам 1 та трансформатор ўрнатиш ишлари амалга оширилади.
2022 йил мактабгача таълим тизимида бола қамровини ошириш максадида йил давомида 4 275 нафарга ёки 16,5 фоизга жами қамров 10 970 нафардан 15 245 нафарга ёки 42,3 фоиздан 58,8 фоизга оширилиши режалаштирилиб, 421 та доимиш иш ўрни яратилади.
(Давлат боғчаларида 175 та иш ўрни, нодавлат боғчаларда 246 та иш ўрни) Шундан хусусий секторларни кенг жалб қилиш хисобига 2 925 ўрин ёки 11,3 фоизга оширишга эришамиз.
Жумладан;
Олмазор МФЙ худудидан тадбиркор Собиров Йўлчи лойиха қиймати 2 млрд. 976 млн сўм (2,1 млрд.сўм банк кредити, 876 млн.сўм ўз хисобидан) “Мадинабону болажонлари” ДХШНМТТ хисобига 100 ўринли 11 та иш ўрни;
Совсантепа МФЙ худудидан Эшқобилов Умар ўз мулки хисобидан “Кўзмунчоқ” ДХШНМТТ ташкил этиш хисобига 100 ўринли 11 та иш ўрни;
Қизилқишлоқ МФЙ худудидан тадбиркор Бўриев Яшин ўз маблағлари хисобидан “Лангар Само Юлдузлари” ДХШ НМТТ ташкил этиш хисобига 75 ўринли 9 та иш ўрни;
Қизилтепа МФЙ худудидан табдиркор Раззақов Жасур ўз маблағлари хисобидан “Раззоқ бобо” ХНМТТ ташкил этиш хисобига 150 ўринли 15 та иш ўрни;
бола қамрови паст бўлган 32 та МФЙлар худудидан 100 та ОНМТТлар ташкил этиш хисобига 2 500 ўринли 200 та иш ўрни;
2022 йил Инвестиция дастурига асосан:
Қоратепа маҳалласида 660 ўринли 62-мактаб, Қизилтепа маҳалласида 520 ўринли 49-мактаб, Жонбузсой маҳалласида 660 ўринли 54-мактаб, Оқработ маҳалласида 120 ўринли 16-сонли ва Ғиштли маҳалласида 180 ўринли 12-сонли мактабгача таълим муассасалари реконцтрукция қилинади.
“Оқгузар” маҳалласида ёнғин-қутқарув қисмининг бино ва иншоотлари, Қорабоғ МФЙ худудидаги 50-сон қишлоқ оилавий поликлиникаси Қуйи Янги қишлоқ филиали биноси қурилади.
Қашқадарё вилоятда ирригация тармоқларини тизимли реконструкция қилиш (6-навбат) 2021-2023 йиллар.
Қулоқли насос станциясига Қашқадарё дарёсидан сув олиш учун дарё узанида иншоот қуриш;
Қамаши туманидаги “Катта-Жайилма” насос станциясини реконструкция қилиш (2-босқич) ва “Яртепа” насос станциясини қуриш.
Ғузор ва Қамаши туманлараро “Пахтаобод” каналини реконструкция қилиш лойиҳалари амалга оширилади.
Умумфойдаланув автомобил йўлларидан “Қарши-Чим-Шаҳрисабз” автомобил йўлининг 31 км 0,35 метрдаги Сарбазар МФЙ ҳудудида жойлашган зовур кўпригини қайта қуриш;
“Чим-Қорақўтонқ-Учтут-Қорасийрақ” автомобил йўлининг 7 км 300 метрдаги Пахтаобод канали устига қурилган кўпригини қайта қуриш;
“Лангар-Майданак” автомобил йўлининг 49 кмдан Ойбек қишлоғига кириш автомобил йўлининг 21 кмдаги қулаб тушган кўприкни қайта қуриш;
Қишлиқ МФЙ Қишлиқ қишлоғи Лангар дарёси кўпригини тўла таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Шаҳар ва бошқа аҳоли пункитлари кўчаларидан Лойқасой маҳалласи Олтинтепа қишлоқ канал кўпригини қайта қуриш;
Хўжаликлараро автомобил йўлидан Қовчин маҳалласи Гулдарасой қабристонига ўтиш кўпригини қайта қуриш, Олмазор маҳалласи Карвон қишлоғига ўтиш кўпригини қайта қуриш, 2022 йилда 10,6 км умумфойдаланув автомобил йўллари 82,5 км ички хўжалик йўллари таъмирланиши режалаштирилган.
Шу ўринда Муҳтарам Юртбошимиз томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туманимизда 1 мл 336 минг туп мевали ва манзарали кўчатлар экишни сифатли амалга ошириш барчамизнинг кунлик ишимиз бўлиши керак.
Яна бир муҳим масала, жорий йил 14 декабрь куни ўтказилган йиғилишда Ҳурматли Президентимиз томонидан Қамаши туманида хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб берилди.
Бунга кўра, ҳар бир маҳаллада хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш, айниқса Ҳазрати Лангар ота зиёратгоҳида зиёрат туризмини ташкил этиш, Майданак обсерваторияси атрофида гастрономик, экотуризм, тиббий туризм йўналишлари ташкил этилади. Майданакка борувчи 66 км йўл бўйича 100 дан ортиқ хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилади.
Ҳурматли тумандошлар!
Депутатлар, сессия иштирокчилари!
Бу марраларни Сиз фаолларни тажрибангиз, малака ва салоҳиятингизга, ҳурматли депутатларимизнинг кўмаги ва қўллаб-қувватлашингизга суянган ҳолда албатта забт этамиз.
Ҳурматли Президентимиз таъкидлаганларидек:
Мустаҳкам ирода, темир интизом, юксак масъулият, талабчанлик ва фидойилик доимий ҳамроҳимиз бўлиши лозим.
Энг асосийси, бугун кундалик ишимизнинг асосий мазмунига айланган “Халқни рози қилиш” деган улуғ мақсадга эришиш ҳамда “Инсон қадри учун” тамойилини одамларимиз ўз ҳаётида ҳис этишлари учун барча чораларни кўрамиз.
Янги йил билан табриклайман.
Эътиборларингиз учун катта раҳмат!