Қамаши тумани ҳокими Тоғаев Ботир Нормаҳмадовичнинг Қамаши тумани аҳолисига янги йил табриги!

Қамаши тумани ҳокими Тоғаев Ботир Нормаҳмадовичнинг Қамаши тумани аҳолисига янги йил табриги!

Муҳтарам Қамаши аҳли! Қадрли дўстлар!

Сизларни яқинлашиб келаётган 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” билан самимий муборакбод этаман.

Янги йилда олдимизга катта мақсадларни қўйганмиз ва ушбу хайрли ишларни Сизлар билан биргаликда амалга оширишимизга ишонаман. Халқимиз учун муҳим ва фойдали иш қилишга, туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини оширишга, эҳтиёжмандларга ёрдам беришга ва уларнинг доимий эътиборда бўлишига интиламиз.

Янги йил байрами дунёда эртакнома байрам сифатида нишонланади. У одамларнинг энг яхши хусусиятларини кашф қилади, дунёни қувонч ва табассум билан тўлдиради. Тилагим ҳар биримизнинг Янги йилда қувончли кунларимиз кўп бўлсин.

Ҳар бир оиланинг Янги йил байрам анъаналари бор. Байрамни оила даврасида кутиб олиш энг қадрли анъанамиз ҳисобланади. Оила даврасида қилинган эзгу ниятлар йил давомида бизнинг йўлдошимиз бўлади.

Қадрли Дўстлар!

Янги йил кириб келишига жуда оз фурсат қолмоқда. 2021 йилнинг қадами қутлуғ келсин!

Янги йил байрами барчамизга муборак бўлсин!

 

Ботир Тоғаев,

Қамаши тумани ҳокими