Қамаши туман ҳокимининг байрам табриги

Қамаши туман ҳокимининг байрам табриги

Қадрли тумандошлар!

Сиз, азизларни  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллик байрами билан табриклаб, чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Бош Қомусимиз жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини эътироф этди ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратди.

Айнан шу сабабли Конституциямизни эҳтиром билан улуғлашимиз, ҳар томонлама ўрганишимиз, унга изчил амал қилишимиз, Асосий қонунимизда мужассам бўлган аждодларимизнинг буюк мероси ва умуминсоний қадриятларни ёшларимиз қалбига сингдиришимиз зарур.

Халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, одамларнинг ташвиш-муаммоларини ҳал этиш, уларни рози қилиш фаолиятимизнинг асосий мезонига айланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида бошланган улкан ислоҳотларимизни самарали амалга оширишда ушбу масалаларнинг аҳамияти кун сайин тобора ортиб бораётганини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.

Конституциямиз қабул қилинган кундан бошлаб юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, халқаро майдонда ўзимизга муносиб ўрин эгаллашда Асосий Қомусимиз мустаҳкам замин бўлиб келмоқда.

Ҳурматли тумандошлар!

Сизларни, бутун қамашиликларни Конституциямизнинг қутлуғ байрами билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга файз-у барака тилайман.
Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!

Тоғаев Ботир Нормаҳмадович,

Қамаши тумани ҳокими