
Қизиқсангиз албатта, вақт топасиз
Асаларилар бир кило асал йиғиш учун Ер шарини ўн марта айланиб чиқаркан. Ўз мақсадига етишиш учун тиним билмайдиган бу жонзотлар, инсонлар моддий таъминотига ҳам катта фойда келтиради.
Қамаши туманидаги Гулистон қишлоғида яшовчи Ўрол Холиқулов оиласи 5 йилдан буён асаларичилик билан шуғулланиб келади. Касби ўқитувчи бўлган Ўрол аканинг турмуш ўртоғи Назира Чориева ҳам мактабда дарс беради.
-Қизиққан соҳангизга ҳар қандай ҳолатда ҳам вақт топиш мумкин, – дейди Ў.Холиқулов. Ҳозирда уйимизда 52 нафар асаларилар оиласи билан бирга яшаймиз. Бутун оиламиз билан уларга ғамхўрлик қиламиз. Бизнинг меҳримизга жавобан минг дардга даво асал маҳсулотини етказиб беради. Бир йил давомида 500 килогача асал оламиз. Мижозлар уйимиздан келиб олиб кетишади.
Шунингдек, ушбу хонадонда иссиқхонадаги лимонлардан йилига 1,5 тоннагача ҳосил олинади.