Қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш бўйича учрашувлар ташкил қилинмоқда

Қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш бўйича учрашувлар ташкил қилинмоқда

Қамаши тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан «Қорасув» маҳалла фуқаролар йиғинида ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Аҳоли вакиллари билан учрашувда туманда ҳар бир сектор кесимида туман «Hududgazta’minot» бўлими, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда печ ва дудбуронларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган ташкилотлар мутахассисларидан иборат таъмирлаш-тиклаш отрядлари ташкил этилганлиги айтиб ўтилди.

Қамаши тумани фавқулодда вазиятлар ходимлари майор Р. Эшназаров, катта лейтенант О.Хушвақов