Қовчин маҳалласидаги кўприк таъмирини манзилий дастурга киритиш бўйича таклиф берилган. Маҳалладаги ички йўллар таъмири учун ташаббусли бюджет лойиҳасига кўра 950 миллион сўм ажратилди

Қовчин маҳалласидаги кўприк таъмирини манзилий дастурга киритиш бўйича таклиф берилган. Маҳалладаги ички йўллар таъмири учун ташаббусли бюджет лойиҳасига кўра 950 миллион сўм ажратилди

Ижтимоий тармоқларда Қамаши тумани Қовчин маҳалласи ҳудудидаги аҳолига хизмат кўрсатувчи ички йўл ва кўприкларнинг таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги тўғрисида аҳоли мурожаатлари эълон қилинди.

Аҳолининг кўприк ва йўл таъмири бўйича йўллаган мурожаати туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари, туман Ободонлаштириш бошқармаси, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, вилоят АЙХБ мутахассиси томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида 1980 йилда фойдаланишга топширилган аҳолига хизмат кўрсатувчи ички йўлларда чуқурчалар пайдо бўлганлиги, емирилиш ва тўлқинсимон силжишлар ҳосил бўлганлиги ўз тасдиғини топди. Шунингдек, йўлнинг 0,7 км зовур устида қурилган узунлиги 36 метр, эни 10 метр темир-бетон кўприкнинг таянч қисмлари чўкиб, балкалари силжиганлиги кузатилди.

Мазкур ҳолат инобатга олиниб ушбу ҳудудга кўприкдан оғир вазнли автомобилларнинг ўтишини чекловчи йўл белгилари ўрнатилди. Шунингдек, кўприк таъмирини тумандаги ички хўжалик таъмирталаб йўл ва кўприкларни босқичма-босқич таъмирлашнинг манзилий дастурига киритилиши бўйича таклиф киритилди.

Шунингдек, Ташаббусли бюджет жараёнларида фуқароларнинг фаол ҳаракати билан қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш учун 950 миллион сўм маблағ ажратилди.