Қорабоғ фермерлари юқори ҳосилдорликка эришди

Қорабоғ фермерлари юқори ҳосилдорликка эришди

Қамаши туманидаги Қорабоғ ҳудудида жами 17 та фермер хўжалиги мавжуд. Уларнинг 13 таси пахта ва ғалла экишга ихтисослашган бўлиб, қолган фермер хўжаликлари боғдорчилик йўналишида фаолият юритади.

-Жорий йилда 13 та фермер хўжалиги майдонларида “Бухоро -102” ва “Порлоқ” навли чигит экилди, – дейди ММТП раҳбари Абдусалом Раҳматов. Ташкил қилинган отрядлар ва маҳаллий аҳоли томонидан терим ишлари олиб борилди ва барча фермер хўжаликлари шартномада белгиланган ҳосилни топширишди. Ҳудуднинг ўртача ҳосилдорлиги 35-40 центнерга тўғри келди. Шунингдек, жорий йилда ғалладан ҳам юқори самарадорликка эришилиб, 50-55 центнердан ҳосил олинди.

Қорабоғ ҳудуди туманда биринчилардан бўлиб ғалла ва пахтанинг шартномада белгиланган ҳосилини топширишган эди