
Ҳоким ёрдамчилари учун ҳалоллик бўйича курслар ўтказилмоқда
Ғузор туманида коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув-семинар ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, туман ҳокимликлари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашишнинг устувор йўналишлари, давлат хизматчиларида Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни ва унга қарши курашиш бўйича ижобий хулқни шакллантириш» мавзусида амалий ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Ўқув семинарида Ғузор, Деҳқонобод, Чироқчи, Қамаши туманларининг ҳоким ёрдамчилари ва марказ раҳбар ходимлари қатнашди.