
Ҳурматли тумандошлар ва туманимиз меҳмонлари!
2022 йил 28 октябрь кунидан 4К 340 «Қамаши – Чимқўрғон» автомобиль йўлининг 06-08 км оралиғи йўлида тўлиқ таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиши белгиланган. Ушбу йўл кенгайтирилиб, 1 категорияли йўлга айлантирилади.
Шу сабабли «Қамаши – Чимқўрғон» автомобиль йўлининг 06-08 км оралиғи йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилгунга қадар транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик айланма йўл орқали амалга оширилади.
Туман Файз деҳқон бозоридан Қамаши туман стелласи жойлашган масофагача йўл ёпилади ва транспорт воситалари вақтинча айланма йўл орқали ҳаракатланади.