Муносабат

Қамаши тумани Пахтаобод маҳалласида рўйхатда турувчи Гулзода Хидированинг мурожаати маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Бердиали Соатов томонидан ўрганилди.

Унга кўра фуқаро Ботир Атамуродов «Оилавий тадбиркорлик» йўналишида имтиёзли кредит олган. Ушбу кредит орқали ғишт ишлаб чиқариш ва даромад олиши керак эди. Бироқ фуқаро ушбу имтиёздан самарали фойдаланмасдан, қўшимча моддий ёрдам берилишини сўрамоқда.

Фуқарога берилган имкониятдан тўғри фойдаланиш орқали даромад топиш мумкинлиги тушунтирилди. Шунингдек, Гулзода Хидированинг доимий иш ўрнига эга бўлганлиги учун, унга тартибларга кўра моддий ёрдам чиқариш имконияти йўқлиги тушунтирилди. Ҳозирда кредит қайтарилмаётганлиги ва муаммоли кредтлар рўйхатига тушиб қолганлиги билдирилади.