
Муносабат
«Халқ сўзи» газетасида Қизилтепа маҳалласи «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурига киритилганлиги, бироқ мутасаддилар томонидан дастурни амлаг ошириш юзасидан режа тузилмаганлиги танқид остига олинган.
Ҳолат юзасидан мутасаддилар ўрганиш олиб борди ва газета мухбирининг ҳолатга нохолис ёндошганини билдиришди. 2025 йил давомида Қамаши туманида 8 та маҳаллада «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурига кўра ишлар олиб борилмоқда. Ёртепа, Оқгузар, Қўнғирот, Олмазор, Равот, Қуйи Янги, Соҳибкор ва Қизилқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида амалга ошириладиган ишлар режа қилиниб, босқичма-босқич бажариб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 мартдаги ПҚ–141-сонли Ислом тараққиёт банки иштирокида «Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш» (2-босқич) лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига асосан Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Қизилтепа маҳалласида батафсил режалаштириш лойиҳаси ҳамда унга чегарадош бўлган Тинчлик, Бобуртепа, Элобод, Бунёдкор ва Қишлиқ маҳаллалари ҳудудларини ривожлантириш схемалари ишлаб чиқилди.
Ҳозирда ушбу лойиҳалар жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган.