Муносабат

Муносабат

2025 йил май ойида Қамаши тумани ҳокими Бердоли маҳалласидаги “Буви Мушкул Она” зиёратгоҳида бўлиб, мутасаддилар билан мулоқот қилган. Ўшанда зиёратгоҳ ходими зиёратгоҳ учун артезиан қудуқ қазиб беришни сўраган. Туман ҳоким ҳолат тегишли масъуллар томонидан ўрганилишини билдирган.

Унга кўра зиёратгоҳга туташ бўлган 3 та жойда артезиан қудуқ қазилган бўлиб, ундан фойдаланиш имкони борлигини аниқланган. Уларнинг иккитаси аҳоли хонадонларида бўлса, биттаси зиёратгоҳга туташ қабристонда жойлашган. Қабристондаги артезиан қудуғи маҳаллий тадбиркор томонидан қазилган.

Маҳалла раиси ушбу ҳолатга муносабабт билдирар экан, сўнгги йилларда сувга бўлган талаб ортиб бораётганлиги Бердоли маҳалласида ҳам сезилаётганлигини билдирди. Маҳаллий тадбиркорларни жалб қилган ҳолда зиёратгоҳ учун алоҳида қудуқ қазиш мумкинлигини ҳам билдирди.