
Муносабат
Қамаши тумани Бойбўри маҳалласида «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида фуқароларнинг тармоқ орқали бир-бирларига йўллаган хабарлари муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан аниқлаштирув ишлари олиб борилди. Маълум бўлишича, фуқаролар ўртасида кечган мазкур суҳбат ҳазил тарзида бўлиб, ушбу ҳолат турли талқинларда нотўғри ёритилган ва асоссиз равишда кенг жамоатчиликка бошқача мазмунда тақдим этилган.
Маълумот учун: Бойбўри маҳалласи Эсабой қишлоғидаги йўлларни асфальтлаш лойиҳаси «Ташаббусли бюджет» 2 мавсумида 6 284 та овоз тўплаб, ғолиб деб топилган.
Жамоатчиликни расмий манбалар орқали тақдим этилаётган маълумотларга таянишга, ишончли ахборот манбаларидан фойдаланишга чақириб қоламиз.