Туманимизда Наврўз умумхалқ сайли шаклида кенг нишонланди. Манғит маҳалласи кенгликларида ташкил қилинган сайлда миллий қадриятларимиз нафаси уфуриб турди. Сумалак, миллий қўшиқларимиз, кураш ва урф-одатларимиз қатнашчиларга кўтаринки кайфият бағишлади. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими барча тумандошларимизни байрам билан қутлади.
Сайлда элимиз ардоғидаги санъаткорлар иштирок этди. Шунингдек, миллий кураш турида вилоятимизнинг номдор полвонлари майдонга чиқди.