
Суд томонидан ноқонуний чиқарилган қарор бекор қилинди
Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди томонидан, Қамаши туман солиқ инспекциясининг 2023 йил 13-январдаги қарори билан Б.Сафаровага Ўзбекистон Респбуликаси МЖтКнинг 175-моддаси 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида, яъни 3.000.000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Иш ҳужжатларига кўра, Б.Сафарова Қамаши туманидаги “ELZODBEK MEDICAL CENTR” номли масъулияти чекланган жамият раҳбари вазифасида ишлаб келиб, МЧЖнинг 2022 йил cентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини ўз вақтида солиқ идорасига тақдим этмаган деб ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг 2023 йил 11 апрель кунги қарорига кўра, Қамаши туман солиқ инспекциясининг 2023 йил 13 январдаги ҚШК-232400151980-рақамли қарори бекор қилиниб, Б.Сафарованинг ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 175-моддаси 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломати мавжуд эмаслиги сабабли, иш МЖтК 271-моддаси 1-бандига асосан юритишдан тугатилган.