
Туман очиқ биринчилиги мусобақаси ғолиблари маълум бўлди
Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида кураш бўйича 2003-2004-2005-2006-2007-2008-2009 туғилган ёшлар ва ўсмирлар ўртасида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида туман очиқ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

2021 йил Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили ва 14 январь-“Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ҳамда туманда кураш спорт турини оммавийлигини янада ривожлантириш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати ва Қамаши туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган мазкур мусобақада тумандаги спортчилар ва Қарши шаҳри, Китоб тумани, Шаҳрисабз шаҳри, Яккабоғ туманларидан уч юз олтмиш нафардан ортиқ ёш полвонлар иштирок этишди.
Мусобақа очилиш маросимида туман ҳокимлиги масъул ходими Шербек Соатов сўзга чиқиб, спорт соҳасида олиб борилаётган бир қатор ишлар юзасидан тўхталиб ўтди ва мусобақа иштирокчиларга омад тилади.

Юқори савияда ташкил этилган туман очиқ биринчилиги мусобақасида спортчи ёшлар ўн етти вазн тоифаларида кураш гиламида ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди.
Қизиқарли баҳсларга бой бўлган кураш мусобақасида туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ва болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан тайинланган мусобақа ҳакамлари байрамона ташкил этилган ёш полвонлар беллашувида одилона олиб бориши кураш иштиёқмандларининг олқишига сазавор бўлишди.

Туман очиқ биринчилиги мусобақаси ғолиблари
24 кг. 1. Алпомиш Эсанов (Қамаши туман БЎСМ)
27 кг. 1. Юсуфбек Овлақулов (Қамаши туман БЎСМ)
30 кг. 1. Адҳамбек Тўйчиев (Қамаши туман 47-мактаб)
33 кг. 1. Жавоҳир Чориев (Қамаши туман 47-мактаб)
36 кг. 1. Воҳид Шойдуллаев (Қамаши туман 41-мактаб)
38 кг. 1. Ҳусниддин Худойназаров (Қамаши туман 80-мактаб)
40 кг. 1. Сардорбек Оролов (Китоб туман БЎСМ)
44 кг. 1. Беҳрўз Шокиров (Қамаши туман 40-мактаб)
46 кг. 1. Маҳмуд Мирзамуродов (Китоб туман БЎСМ)
48 кг. 1. Шоҳжаҳон Йўлдошов (Китоб туман БЎСМ)
+48 кг 1. Жаъфарбек Жумаев (Китоб туман БЎСМ)
50 кг 1. Олтибой Элбоев (Қамаши туман 41-мактаб)
55 кг 1. Мардон Тураев (Қамаши туман Китоб туман БЎСМ)
60 кг 1.Шерзод Суюнов (Қамаши туман 8-мактаб)
65 кг 1.Сардорбек Тошниёзов (Қарши шаҳри, кураш маркази)
71 кг 1. Яҳё Нурматов (Қамаши туман БЎСМ)
+71 кг 1. Доудбек Авазов(Қарши шаҳри, кураш маркази)

Умумжамоа ҳисобида (мусобақа ғолиблари кўрсатгичи бўйича) жамоалар қўйидаги ўринларни қўлга киритишди.
1-ўрин Китоб туман БЎСМ
2-ўрин Қамаши туман БЎСМ
3-ўрин Қамаши туман 47-мактаб
3-ўрин Қарши шаҳри, кураш маркази
4-ўрин Қамаши туман 41-мактаб

Мусобақа якунига етгач,мусиқа садолари остида тақдирлаш маросими ташкил этилди. Ғолиб ва совриндорлар Давлат хавфсизлик хизмати , Қамаши туман ҳокимлиги ҳомийлигида эсдалик совғалари ҳамда медал ва диплом билан тақдирланди.

Бекзод ШОТУРАЕВ, Қамаши туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари:
–Кураш бўйича туман очиқ биринчилиги мусобақасининг юқори савияда ўтказилиши ёшларимизнинг спортга, кураш турларига,курашга бўлган қизиқиши ортиши хизмат қилди, деб ўйлайман.Туман марказида қад ростлаган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўтган йили фойдаланишга топширилди. Спорт мактабимиздаги катта ўлчамдаги муҳташам спорт залида энди ҳар қандай белашувларни ўтказиш имконияти яратилган.

Мазкур мусобақанинг муносиб тарзда ўтишида Давлат хавфсизлик хизмати, туман ҳокимлиги, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида тайёргарлик ишларини олиб борилди. Туманимиздаги спортсевар ёшларимиз бугунги мусобақада вилоятимизнинг туман(шаҳар)ларидан ташриф буюрган номдор ёш полвонларининг ажойиб чиқишларини кузатишди.

Собит Бўриев: Китоб туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби кураш мураббийи:
–Мусобақа юқори савияда ташкил этилган,бунинг учун ташкилотчиларга шогирдларимиз номидан раҳмат айтаман.Миллий спорт туримиз бўлган кураш бугун нафақат вилоятимизнинг чекка ҳудудларида балки Қамаши туманида ҳам ривожланиб улгурганига бугунги белашувларда давомида ҳам исботлаб турибди. Вилоятимиз ёш полвонлари ҳам нуфузли ва ҳалқаро мусобақаларида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишга муваффақ бўлишмоқда. Бугунги туман очиқ биринчилиги мусобақасида деярли барча вазнларда тушган шогирдларимиз барча рақибларини енгиб чемпион бўлишди,бундан хурсандмиз.Ушбу Мусобақада муносиб иштирок этиб умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритдик.



















Фахриддин ЧОРИЕВ, Қамаши туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бош инспектори, сайтимиз мухбири.