Қамашида 7 қаватли турар жой қурилади

Қамаши тумани “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини Ифтихор шоҳ кўчасида “Грант Техно қурилиш сервис” МЧЖ томонидан 7 қаватли турар жой қурилади.

Ушбу бино Ифтихор шоҳ кўчасида яшовчи 8 нафар оиланинг розилиги билан уларнинг яшаш хонадони майдонидан қурилади. Шу сабаб хонадон эгалари билан келишилган ҳолда Оқгузар массивида 8 нафар оиланинг ҳар бири учун 6 сотихдан турар жой қурилиш ишлари бошланди.

7 қаватли турар жойнинг биринчи қаватида савдо объектлари жойлашиши режалаштирилган.