Қамаши тумани прокурори Б.Б.Баҳодировнинг МУРОЖААТНОМАСИ

Қамаши тумани прокурори Б.Б.Баҳодировнинг МУРОЖААТНОМАСИ

Азиз Қамаши тумани аҳолиси!

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари ва бевосита раҳбарликларида барча соҳаларда мисли кўрилмаган ислоҳотлар  амалга  оширилмоқда.

Мамлакатимизда юз бераётган шиддатли ўзгаришларга, аҳолининг, шу жумладан туманимиз аҳолисини ҳам турмуш даражаси, яшаш шароитлари кескин яхшиланиб, ўсиб бораётганига ҳар биримиз  бирдек  гувоҳ  ҳам  бўлмоқдамиз.

Президентимиз ана шу янгиланиш, ўзгаришлар самарадор бўлишининг кафолати сифатида мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, бунинг учун жиноятчиликка қарши курашиш тизимини тубдан яхшилашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири даражасига кўтардилар.

Зеро, бу ислоҳотларнинг самараси барча соҳаларда қонун талабларига сўзсиз риоя этишга, жиноятчилик каби иллатнинг   олдини   олишга   бевосита   боғлиқдир.

Азиз Қамашилиликлар!

Ўзбек ватандошимизми, чет эллик тадбиркор, сармоядор бўладими, барча – барча, Ўзбекистонимизда тинч ва осуда, муносиб  ҳаёт шароитлари билан таьминланган, унинг ҳаёти
ҳар қандай жиноий тажовуз ва таҳдидлардан кафолатли ҳимояланган бўлиши шарт.

Қонун устуворлигини таъминламасдан, бу вазифага эришиб бўлмайди.

“Янги Ўзбекистон”да ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш ана шундай умуммиллий долзарб вазифага айлантирилди.

Тумандаги криминоген вазият аҳолини турмуш тарзига, моддий ва ижтимоий аҳволига, тадбиркорлик ҳамда бизнес муҳитига катта таьсир кўрсатади, унинг ўзига хос, алоҳида ёндашув талаб этадиган хусусиятлари бор.

Туманимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг янги механизмлари жорий этилаяпти.

Бу ишларимиз кундалик ҳаётда ҳам кўринаяпти, жиноятлар учун жазо муқаррарлигини таьминлаш вазифаси қанчалик муҳим бўлса, уларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларини бартараф қилиш ҳам бирдек муҳимдир.

Шу боис, туманнинг ҳар бир кўчасида, маҳалласида, бозорида, жамоат жойида хавфсиз муҳитни яратиш чоралари кўрилаяпти.

Биз жиноятчиликни жиловлашдек катта мақсадларни ўз олдимизга қўйганмиз.

Президентимизнинг 2025 йил 3-январдаги маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада оширишга қаратилган 1 – сонли қарорлари асосида жиноятларнинг сабабларини “маҳаллабай” ва “соҳабай” муҳокама қилиш тартиби, маҳаллаларни криминоген даражасида тоифалаш тизими, “маҳалла еттилиги” институти, “ижтимоий профилактика” тамойили асосида ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини амалга ошириш орқали аҳолида хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида қатор
чора -тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қарорга мувофиқ ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликнинг эрта олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича янги механизм жорий этилди ва менинг раҳбарлигимда туман идоралараро мувофиқлаштириш штаб фаолияти йўл қўйилиб, ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди ва тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Қарор ижроси доирасида жорий йилнинг 9 ойида тумандаги 57 та маҳаллалардан 1 таси “қизил”, 9 таси “сариқ”,
47 таси “яшил” тоифага киритилган бўлиб,
маҳаллаларнинг криминоген вазияти оғир 4 тасига масъул раҳбарлар номма – ном бириктирилди.

Барча маҳаллаларнинг чораклик манзилли чора – тадбирлар “йўл хариталари” ишлаб чиқилди.

“Йўл хариталари” ижроси юзасидан йил бошидан аҳоли гавжум жойларга, кўп қаватли уйларнинг ҳовлисига, маҳаллаларнинг асосий кириш – чиқиш жойларига, бозор ва савдо марказларига, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари ва бошқа жойларда 1096 та камера, кўп қаватли уйларнинг эшикларига 48 та домофон комплекслари ва уйларнинг кириш йўлакларига 25 таташвиш тугмаси” ўрнатилиб, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектларини 441 таси техник қўриқловга олинди.

Маҳаллаларда фуқароларни огоҳликка чақирувчи
“Ҳудуд камера назоратида!”, “Объект қўриқловда!” ҳамда “Хонадон қўриқловда!” каби жами 208 га яқин стикерлар жойлаштирилди, маҳаллаларда 102 та “намунавий хавфсиз кўчалар” ва 129 та “намунавий хавфсиз йўлаклар” ташкил этилиб, 341 та кўчага ёритиш чироқлари ўрнатилди.

2024 йилда ва 2025 йилнинг 9 ойи давомида Қамаши тумани ҳудудида содир этилиб, фош этилмасдан келаётган 11 дан ортиқ содир этилган ўғирлик жиноятлари Қамаши туман ИИБ Тезкор-қидирув хизмати бўлинмалари тезкор ходимлари саъй-ҳаракатлари ҳамда олиб борилган кенг қамровли тезкор-қидирув ва суриштирув тадбирлари натижасида фош этилиб, ҳар бири                 2 ва 4 нафардан иборат бўлган 4 та жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйилиб, жиноятга жазо муқаррарлиги ҳамда фуқароларнинг мулкий дахлсизлиги ҳуқуқи таъминланишига эришилди.

Айрим фуқароларимизнинг бепарволиги оқибатида ўзларига тегишли мол – мулкларни, техника воситаларини, чорва молларини ёки уй атрофларини қаровсиз қолдирганликлари  оқибатида 11 та ўғрилик жиноятлари содир этилишига имконият
яратилгани айни ҳақиқат.

Амалга оширилаётган ишлар бир кунлик ёки бир марталик ҳисобот учун қилинаётган ишлар эмас.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳам, аҳоли ҳам кўпроқ эътибор бериши лозим бўлган ҳамкорлик кучайтирилиши керак бўлган бир нечта жиноий омилларга диққатингизни қаратмоқчиман.

Содир этилаётган фирибгарлик ва ўғрилик жиноятлари аксарият ҳолларда ахборот технологиялари ва интернет ижтимоий тармоқлари орқали содир этилаётганлиги ташвишли  ҳолдир.

Жорий йилнинг 9 ойида Қамаши туманида 211 та жиноятлар (136) содир этилган.

Жорий йилнинг 9 ойида Қамаши туманида умумий жиноятлар 55,1 фоизга (136/211) кўпайган.

Ахборот технологиялари воситасида содир этилган ёрдамида содир этилган жиноятлар сони 67 тага (3/70) ёки 2.233 фоизга кескин ошган.

Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ҳуқуқ идоралари илгари дуч келмаган кибер макондаги жиноятлар салмоғи ортиши анчагина ташкилий чоралар кўришни тақозо этди.

Маълумот учун, тумандаги жиноятларнинг 70 тасини ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни ташкил
этмоқда.

Мисол учун, жорий йилнинг ўтган даврида биргина пластик карталардан пул маблағларини ечиб олиш ҳолатлари юзасидан 70 та жиноят иши қўзғатилди.

Оқибатда эса фуқароларга 586,3 млн. сўмга яқин зарар етказилгани  аниқланди.

Илгари бундай жиноятларга қарши ишлайдиган тизим бўлмаган. Шу сабабли, аҳолимиздан фирибгарлик қурбони бўлмаслик учун, интернет ижтимоий тармоқлари орқали келаётган турли хил фэйк хабарлардан эҳтиёт бўлишларини ҳамда банк карталари ва ҳисоб рақамлари тўғрисидаги   маълумотларни   сир   сақлашни  сўраб   қоламиз.

Азиз ҳамюртлар !

Жиноятларга қарши курашда прокуратура органлари, кўмак ва ҳамкорликда жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига чек   қўйишга  кафолат  беради. Шундай экан аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол ҳамкорликка  чақирамиз. Зеро, содир этилаётган жиноятларни фош этилиши ва олди  олинишида халқимиздан масъулият, ташаббускорлик ҳамда  дахлдорлик  ҳисси  билан  ёндошишни  сўрайман.

Шуни яна бир бор алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, жиноятга қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар
таъминланишига   шахсан   кафолат   бераман.

Барчамиз  жиноятдан  ҳоли  янги  Ўзбекистон  учун  бирлашайлик !!!

Эътиборингиз учун раҳмат!