Қамаши тумани ҳокими Усмонов Хуршид Абдукаримовичнинг туманимиз ёшларига мурожаати

Қамаши тумани ҳокими Усмонов Хуршид Абдукаримовичнинг туманимиз ёшларига мурожаати

Ассалому алайкум, ҳурматли туман ёшлари!

Бугунги кунда Қамаши туманида 61 та маҳалла фуқаролар йиғинларида жами 293 160 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан,0-30 ёш тоифасидаги ёшлар сони 143 212 нафар, 14-30 ёш тоифасидаги ёшлар сони 72 020 нафар, 18-30 ёш тоифасидаги ёшлар сони 51 868 нафарни ташкил этади.

Маҳаллаларда (14-30 ёш) хатлов ўтказилиб, 72 020 нафар ёшлар https://yoshlarbalansi.uz/ платформасига манзилли киритилган.

Туманимизда ёшлар билан тизимли ишлашда амалга оширилган ишлар бўйича қисқача маълумот берсам.

  • Ёшлар дафтари

– 2022 йил “Ёшлар дафтари” электрон платформасига 1024 нафар ёшлар киритилган бўлиб, 1018 нафарига (99.4%) амалий ёрдамлар кўрсатилиб муаммолари ҳал қилинди.

– 2023 йил “Ёшлар дафтари” электрон платформасига 1874 нафар ёшлар киритилган бўлиб, 1580 нафарига (84.3%) амалий ёрдамлар кўрсатилиб муаммолари ҳал қилинди.

  • Бандлик дастури

– 2023 йилда ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бандлик дастури ишлаб чиқилиб, дастур доирасида ишсиз 1272 нафар ёшларнинг 1199 нафари (94.3 %) нинг бандлиги таъминланди.

  • Битирувчи ёшлар билан ишлаш

– 2023 йилда битирувчи ёшларнинг сони 3696 нафарни ташкил қилиб шундан, 1075 нафари (29%) ОТМ га, 443 нафари (11%) профессионал таълимга қабул қилинди. Қолган 2178 нафар битирувчиларнинг 2052 нафари (94 %)нинг бандлигини таъминлашга эришилди.

  • Ёшларга ер ажратиш

– Муҳтарам Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига бўлган ташрифи чоғида берилган топшириқларини ижросини таъминлаш мақсадида, ишсиз ва миграциядан қайтган 154 нафар ёшларга 77 гектар боғ ораларидан ерлар ажратилиб, тўқсонбости экинларини экиб даромад олишлари учун кўмаклашилди.

  • Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш

– 5 ташаббус олимпиадаси доирасида Қамаши туманида 61 та маҳалла фуқаролар йиғинларида кураш (Бош прокурор кубоги), волейбол ИИВ кубоги (ўсмирлар ва қизлар), гимнастрада, “Заковат” интеллектуал турнири, “Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги” танлови, “Ёш китобхон” танловлари ўтказилган бўлиб, уларда тумандаги 14 420 нафар ёшлар қамраб олинди, шундан танловларнинг Республика босқичида мини футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаларида “Самарқанд” маҳалласи ёшлари 1-ўрин ҳамда кураш бўйича Элобод маҳалласи ёшлари 1-ўринни қўлга киритди.

  • Жамғарма маблағлари хисобидан

– 2022 йилда Қамаши туман “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, ўзини ўзи банд қилиш учун асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари субсидия асосида 421 нафар ёшларга 1 млрд 801 млн 400 минг сўм маблағ “Ёшлар жамғармаси” ҳисобидан  ажратилган.

– 2023 йилда Қамаши туман “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, ўзини ўзи банд қилиш учун асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари субсидия асосида 743 нафар ёшларга 3 млрд 658 млн 200 минг сўм маблағ “Ёшлар жамғармаси” ҳисобидан  ажратилган.

Ҳурматли ёшлар!

2023 йилда ёшлар билан тизимли ишлашда амалга оширилган ишлар эршилган ютуқлар ва йўл қўйилган хато ва камчиликларни туманда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда масъул бўлган мутассадди раҳбар ва ходимлар билан биргаликда таҳлил қилиб, танқидий кўриб чиқдик ва шундан келиб чиқиб 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишларни режалаштириб олдик.

Биринчидан, барча тоифа ёшлар билан ишлашни умумлаштирувчи “Омбор дафтари”ни шакллантирдик.

Дафтарга асосан тумандаги 72 020 нафар 14-30 ёш тоифадаги ёшларни 9 та йўналиш бўйича (ишсиз, битирувчи, оғир тоифадаги, хориждаги мигрант, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил, иқтидорли ёшлар ва ҳ.к)  тизимли ишларни амалга оширамиз.

Шу жумладан, ёшлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Ҳозирда туманимизда 18-30 ёш тоифасидаги ёшлар сони 51 868 нафарни ташкил этади. Шундан ҳозирги кунда 713 нафар (1,3 %) ёшлар ишсиз бўлиб турибди.

2024 йилда мана шу 713 нафар ишсиз ҳамда жорий йилнинг 2-чорагида меҳнат бозорига кириб келаётган 5 439 нафар таълим битирувчилари (шундан, мактаб битирувчилари 3 454 нафар, касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумлардан 1 171 нафар, олий таълим битирувчилари 814 нафар) жами, 6 152 нафар бандлигини таъминлаш белгилаб олинган.

Белгилаб олинган чора-тадбирларга асосан, 2024 йил давомида жами 6 152 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, олий таълимга 2 120 нафар (32,3 %), профессионал таълимга 1 405 нафар (21,4%) ёшлар қамраб олинади;

– “Ёшлар дафтари”га киритиш орқали 1 173 нафар (19,4%);

– янги ташкил этилаётган ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш лойиҳаларига ишга жойлаштириш орқали 85 нафар (12,3 %);

– тадбиркорликка жалб қилиш орқали 229 нафар (34,5 %);

– касб-ҳунарга ўқитиш ва ўзини-ўзи банд қилиш орқали 475 нафар (4 %) ва ҳунармандчилик (устоз-шогирд) йўналишида 125 нафар (2,4 %);

– қишлоқ хўжалиги соҳасида (деҳқон хўжалиги учун ер ажратиш ва ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экиш) 540 нафар (16,7 %) ёшларнинг бандлиги таъминланади.

Иқтидорли ёшларни излаб топиш, истеъдодини рўёбга чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш йўналиши бўйича йил давомида 44957 нафар ёшлар қамраб олинади. «Ибрат фарзандлари» Youtube платформаси фойдаланувчилари ҳисобига 7303 нафар, “lbrat Academy” мобил иловаси қамрови ҳисобига 20 400 нафар, “UzChess”, “Мутолаа” лойиҳалари доирасида 10200 нафар, интеллектуал ўйинларга қизиқувчи ёшлар сонини ошириш ҳисобига 5600 нафар, волонтёрлик ва лидерлик лойиҳалари ҳисобига 1454 нафар ёшлар қамраб олинади.

Шунингдек, “Беш ташаббус олимпиадаси” орқали танлов мусобақаларга 53000 нафар ёшлар қамраб олинади.

Ҳурматли ёшлар !

Бундан ташқари 2024 йил 9 январь куни Қашқадарё вилоятида рақамлаштириш соҳасини янада ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни амалга ошириш тўғрисида қабул қилинган вилоят ҳокимимизнинг қарорига асосан туманда 100 нафар ёшларни инглиз тилига, 100 нафар ёшларни немис ва бошқа хорижий тилларга ўқитиб С1, В2 сертификатларини олишини таъминлаймиз. Шунингдек, хар бир маҳалладан камида 2 нафардан жами 122 нафар IT га қизиқувчи ёшларни IT йўналишига ўқитамиз.

Муҳтарам Президентимизнинг 2024-йил 5-апрелдаги ПҚ–153-сон қарорида ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш вазифаси ижроси юзасидан туман бўйича деҳқончилик қилиш истагида бўлган 540 нафар ёшлар рўйхати шакллантирилди ҳамда уларга 500 гектар ер майдонлари ажратилиши белгилаб олинди. Хозирги кунда шундан туманда  252 нафар ёшларга 175 гектар ер ажратилди. Экишга тайёр бўлиб турган қолган майдонларни ҳам ёшларга ажратиб бериш бўйича барча ишларни амалга оширилади. Ердан даромад олишни истаган ёшлардан таклифлар кутиб қоламиз.

Шунингдек, “Assistant.e-auksion.uz” электрон платформа-сига бугунги кунга қадар 615 нафар  ер олиш истагида бўлган ёшлар киритилди ва жараён давом этмоқда.

Бир сўз билан айтганда туманимизда ёшларимизни ҳаётда ўз ўрниларини топишлари, ўз истеъдод ва иқтидорларини рўёбга чиқариш, дунё ёшлари билан рақобатлаша оладиган билимли, илмли ёшлар бўлиб етишишлари учун бор куч ғайратимиз билан барча шарт-шароитларни яратамиз.

Хуршид Усмонов,

Қамаши тумани ҳокими.