Қамаши тумани ҳокимлигида янги тайинловлар амалга оширилди

Қамаши тумани ҳокимлигида янги тайинловлар амалга оширилди

Бугун туман ҳокимлигида ташкилий масалада йиғилиш ўтказилди. Унда Қамаши туман ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Ғафуров вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига кузатилди. Шу сабабали туман ҳокимнинг биринчи ўринбосари вазифасига Тожиддин Раҳимов тайинланди.

 

Шунингдек, туман ҳокимининг ўринбосари –туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасига Жасур Норқобилов тайинланди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Эркаев иштирок этди.