
2020 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Қамаши туманини 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари бўйича Қамаши туман ҳокими Тоғаев Ботир Нормаҳмадовичнинг МУРОЖААТНОМАСИ
Ҳурматли депутатлар, сессия иштирокчилари!
Давлатимиз раҳбарининг 12-13 ноябрь кунлари вилоятимизга ташрифлари давомида берган топшириқлари ижросини сўзсиз таъминлаш мақсадида ўзимиз учун бир қатор вазифаларни белгилаб олдик.
Туманимизда мавжуд муаммоларни, халқ дардини менинг муаммом, менги дардим деб билиб, туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифа ва мақсадли параметрлар ижросини муҳокама қилиб, қўшимча резервларни ишга солиш чораларини кўришимиз барчамизнинг муҳим вазифамиз бўлиши зарур.
Ҳурматли сессия иштирокчилари!
Қамаши туманида жорий йилнинг якунлари ҳамда
2021 йилда кутилаётган прогноз кўрсаткичлари таҳлил қилинди.
Таҳлилларга кўра, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, жорий йилда 395,8 млрд.сўм ёки 105,3 фоизга бажарилиши кутилмоқда.
Ушбу кўрсаткични 2021 йилда 636 млрд.сўмга ёки 103,3 фоизга етказишни олдимизга мақсад қилмоқдамиз.
Хизмат кўрсатиш соҳасида порогноз кўрсаткич жорий йилда
282 млрд.сўмни такшил этиб 102,5 фоизга бажарилади.
Ушбу кўрсаткични 2021 йилда 314,4 млрд.сўмга ёки 102,9 фоизга етказиш белгиланмоқда.
Чакана савдо айланмаси жорий йилда 577.3 млрд.сўм ёки 100,8 фоизга бажарилиши кутилмоқда.
Ушбу кўрсаткични 2021 йилда 596,6 млрд.сўмга ёки
101,2 фоизга етказилиши режалаштирилган.
Қурилиш соҳасида прогноз кўрсаткич жорий йилда 135,1 млрд.сўм ёки 104,1 фоизга бажарилиши кутилмоқда. Ушбу кўрсаткич 2021 йилда 137,9 млрд.сўмга ёки 100,4 фоизга етказилади.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш прогноз ўрсаткичлари жорий йилда 1 трлн 933,4 млрд.сўмга етказилиб
105,3 фоизга бажарилиши кутилмоқда.
Ушбу кўрсаткични 2021 йилда 2 трлн сўмга етказиш ёки
105,6 фоизга бажарилишини таъминлаш режалаштирилмоқда..
Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича инвестиция Дастурлари доирасида 2020 йил давомида умумий қиймати 85 млрд сўм, шундан 1 млн. 58 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий кредитлар ҳисобидан 66 та лойиҳа амалга оширилди ва 206 та янги иш ўринлари яратилди.
Саноат йўналишида умумий қиймати 18 млрд. 163 млн сўмлик, шундан 8 млрд. 825 млн.сўм ташаббускорларнинг ўз маблағлари, 6 млрд. 314 млн. сўм тижорат банклар кредитлари, 300 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий кредитлар ҳисобидан 17 та лойиҳа амалга оширилди ва 71 та янги иш ўрни яратилди.
Хизмат кўрсатиш йўналишида умумий қиймати 30 млрд. 068 млн сўмлик, шундан 19 млрд. 672 млн.сўм ташаббускорларнинг ўз маблағлари, 4 млрд. 348 млн. сўм тижорат банклар кредитлари, 600 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий кредитлар ҳисобидан 21 та лойиҳа амалга оширилди ва 78 та янги иш ўрни яратилди.
Қишлоқ хўжалиги йўналишида умумий қиймати 36 млрд. 770 млн сўм, шундан 18 млрд. 459 млн.сўм ташаббускорларнинг ўз маблағлари, 16 млрд. 718 млн. сўм тижорат банклар кредитлари, 158 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий кредитлар ҳисобидан 28 та лойиҳа амалга оширилди ва 57 та янги иш ўрни яратилди.
Шунингдек, 2021 йилда умумий қиймати 112 млрд. 963 млн. сўм бўлган 53 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 780 та янги иш ўринлари яратиш кузда тутилмоқда.
Соҳалар кесимида айтадиган бўлсак, саноат соҳасида 12 та лойиҳа (жами қиймати 18 млрд. 700 млн. сўм, 99 та янги иш ўрни);
хизмат кўрсатиш соҳасида 20 та лойиҳа, (жами қиймати
54 млрд. 067 млн. сўм, 156 та иш ўрни);
қишлоқ ҳўжалиги соҳасида 21 та лойиҳа (лойиҳа қиймати
40 млрд. 195 млн. сўм, 525 та янги иш ўрни)лар амалга оширилиши режалаштирилган.
Тумандаги кичик саноат зонасига ажратилган 1,21 га майдондаги 10 та лотда қиймати 2 млрд 750 млн.сўмлик 4 та лойиҳа амалга оширилди ва 32 та янги иш ўринлари яратилди.
Шунингдек, Қорасув МФЙ ҳудудида 0,68 гектар майдонда ёшлар учун янги кичик саноат зонаси ташкил этиш бўйича таклиф берилди.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳажмини ошириш, энергия самарадор технологияларни жорий қилиш бўйича бугунги кунда туманда 1 та («Ideal Poliver Plast» МЧЖ) корхона томонидан импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида ушбу корхонада 1 млрд 87 млн. сўмлик 5 турдаги импорт ўрнини босувчи (полимер) маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.
Шунингдек, 2021 йилда 10 млрд 24 млн.сўмлик 2 та (Имрон Ибн Баҳодир» МЧЖ томонидан чулки ишлаб чиқариш ва «Қамаши муқаддас замин» МЧЖ гипсакартон ишлаб чиқариш) лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида қўшимча 2 турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда туманда тадбиркорлик субъектлари сони 3 299 та бўлиб, шундан кичик бизнес субъектлари сони 1 686 тани, якка тартибдаги тадбиркорлар 1 613 тани ташкил қилади.
2017 йилда кичик бизнес субъектлари 1 144 та ташкил қилган бўлса, 2020 йил 1 ноябрь ҳолатига кичик бизнес субъектларининг сони 147,3 фоизга кўпайиб, 1 686 тага етган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектларининг 527 та (31,2%) савдо соҳасига, 216 та (12,8%) саноатда, 499 та (29,5%) қишлоқ хўжалиги, 184 та (10,9%) қурилиш ҳамда 260 таси (15,4%) яшаш ва овқатланиш хизматларига тўғри келади.
Туманда жорий йилда 1 декабрь ҳолатига кўра 371 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил қилинди.
Бунинг натижасида, 2 млрд. сўмдан ортиқ маблағ маҳаллий бюжетга қўшимча манба сифатида жалб этилди. Шунингдек, 549 та янгидан ишчи ўринлари яратилди.
Тадбиркорликни ривожлантириш, хусусан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширилиши, яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасида ўтган 10 ой мобайнида тижорат банклари томонидан 315 млрд 110 млн.сўм кредит маблағлари ажратилди. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 216 млрд 828 млн.сўмга кўп.
Шундан қисқа муддатли 112 млрд 921 млн.сўм ва узоқ муддатли 202 млрд. 149 млн.сўмни ташкил этади.
Бундан ташқари, Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий дастурлар бўйича туман бўйича 27 млрд
55 млн.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилиб жорий йилнинг январ-ноябрь ойларида 1 370 та лойиҳага 36 млрд 957 млн.сўм имтиёзли кредитлар ажратилиб,
2 192 та янги иш ўринлари яратилди.
Шунингдек, 2020 йилда туман бўйича ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича 46 лойиҳага 2 млрд 6 млн.сўм имтиёзли кредит маблағи ажратиш белгилангн бўлиб жорий йил 1 декабрь ҳолатига 68 та лойиҳага 2 млрд 41 млн.сўм кредит маблағлари ажратилиб, 464 та янги иш ўринлари яратилди.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан туман бўйича 86 та кичик бизнес субъектларига 17 млрд 722 млн.сўмлик молиявий ёрдам асосида кредитлар ажратилди.
Шундан, 43 та субъектга 13 млрд 473 млн.сўм кафаллик ва
43 та субъектга 4 млрд 249 млн.сўм фоиз тўловлари бўйича молиявий ёрдам кўрсатилган.
Муҳтарам сессия иштирокчилари!
Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги Қашқадарё вилояти Қамаши туман “Қамай” МФЙда касб-ҳунарга ўқитиш масканида Тикувчилик ва компьютер саводхонлиги йўналиши бўйича 2 сменада касбга қайта ўқитиш ташкил қилинди.
Ўқиш жараёни 1 ойдан 3 ойгача бўлган муддатни ташкил этиб, ўқувчиларга ҳар бир ойи учун 239 млн 124 сўм миқдорида степендия тўланмоқда..
2020 йилда Иш топишнинг имкони бўлмаганлиги учун 142 нафар фуқарога ишсизлик нафақаси тайинланди ва уларга 164 миллион
619 минг 400 сўм миқдорида маблағ ажратилди.
2021 йил 559 нафар ишсиз фуқароларга 802 млн 21 минг
896 сўм миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
Тумандаги 2 та давлат активлари Давлатимиз раҳбарининг Фармонлари иловасига киритилган бўлиб, улардан 1 тасининг давлат улушлари бир йилдан буён савдода турибди, нархи ҳам
50 фоизгача туширилган.
Ҳурматли сессия иштирокчилари!
Жорий йил 4 902 минг АҚШ доллари (ўтган йилга нисбатан 3816 минг АҚШ долларига кўпроқ) миқдорида маҳсулотлар экспорти прогноз режаси белгиланган бўлиб, 10 декабрь ҳолатида 4 660 минг АҚШ доллари (прогноз режага нисбатан 95 фоиз) миқдорида маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.
Жумладан ББУ-Азамат” ХК томонидан доривор ўсимликлар, “Қамаши шифо бахш гиёҳлари” МЧЖ томонидан коврак маҳсулоти, “Уролов Темурмалик Тожиддинович” фермер хўжалиги дуккакли экинлар, “Комфортабель бизнес сервис” МЧЖ томонидан помидор ва болгар маҳсулотлари, “Карвон Омад Савдо” МЧЖ томонидан помидор маҳсулоти экспортга йўналтирилди.
Ҳурматли сессия иштирокчилари!
2020 йил давомида аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг ободонлаштириш, мавсумий қишлоқ хўжалик ишлари, қурилиш ишлари, патронаж ва бошқа хизматлар кўрсатиш ишларига ташкил этиш бўйича жами тумандаги 80 та корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари билан шартномалар тузилган.
Тумандаги ишсиз ва иш билан банд бўлмаган жами 2 029 нафар фуқаролар жамоат ишларига жалб этилган, уларга ҳисобланган иш ҳақлари учун жами 3,2 млрд. сўм маблағ тўлаб берилган.
2021 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг ободонлаштириш, мавсумий қишлоқ хўжалиги, қурилиш, потранаж хизмати, сунъий уруғлантириш ва хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича туманда истиқомат қилувчи ишсиз ва иш билан банд бўлмаган 1 998 нафар фуқаролар жалб этилади.
Уларга тўланадиган иш ҳақлари учун жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млрд 501 млн. сўм маблағ ажратилади.
Маҳалла фуқаролар йиғинларининг таклиф ва тавсиялари ҳамда ишчи гуруҳи хулосалари асосида, Сиз депутатлар билан биргаликда пандемия шароитида эҳтиёжманд бўлиб қолган оилаларга ёрдам кўрсатиб борилмоқда.
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ёрдам ва кўмакка муҳтож аҳоли қатламини ижтимоий қамраб олиш мақсадида sаxovat.argos.uz сайтига тумандаги 6 496 та ёрдамга муҳтож оилалар ва уларнинг 27 372 нафар оила аъзолари рўйхатга олинган бўлиб, тумандаги жами оилаларнинг 9,3% ташкил этади (1-секторда 2 156 та оиланинг 8 485 нафар аъзоси, 2-секторда 1 521 та оиланинг 6 731 нафар аъзоси, 3-секторда 1 621 та оиланинг 7 295 нафар аъзоси ва 4-секторда 1 198 та оиланинг 4 861 нафар аъзоси).
Ўтган давр мобайнида “Темир дафтар”га киритилган 6 137 та оиланинг 6 280 нафар меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлиги таъминланди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг сессия қарорларига асосан
5 077 та (78,1 фоиз) оилада яшовчи 5 249 нафар (78,2 фоиз) фуқаролар домий иш билан таъминланиб темир дафтардан чиқарилди.
Чиқарилгандан сўнг қолаётган ёрдамга муҳтож 1 419 та оиланинг аъзолари 5739 нафарни, шундан меҳнатга лаёқатли ишсизлар
1 386 нафарни ташкил этмоқда.
Шундан, Бандлиги таъминланиб “Темир дафтар”дан чиқаришга тайёр оилалар сони 1 060 та оила, бандлиги таъминланиши лозим бўлган оила сони 270 та ва “Темир дафтар” да қолаётган меҳнатга лаёқатсиз, имконияти чегараланган оила сони 308 тани ташкил этади.
«Саҳоват ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида 10 июндан кейин туман ҳокимлиги ташаббуси билан туман секторлари томонидан эҳтиёжманд оилаларга 181,5 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари,
9,2 млн сўмлик нақд пул, 300 минг сўмлик коммунал қарзи тўловига, 3,9 млн сўмлик дори-дармон, 82,9 млн сўмлик бошқа ёрдамлар кўрсатилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 346-сон фармойишига асосан 1 300 та эҳтиёжманд оилага 1,0 млн сўмдан жами 1 млрд. 300 млн сўм, Президентимизнинг ПФ-6038-сон Фармонига асосан 3 092 нафар эҳтиёжманд оиланинг 13 244 нафар аъзоларининг ҳар бирига 220 минг. Сўмдан жами 2 млрд 913,7 млн. сўм маблағ нақд пул кўринишида тарқатилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4815-сон Фармонига асосан, эҳтиёжманд оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган 6 862 нафар фарзандларига жами 3 млрд 431 млн. сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди.
Ҳурматли депутатлар!
2020 йилда барча манбаалар ҳисобидан 12 та ижтимоий (8 та мактаб ва 3 та МТМ ва 1 та тиббиёт), 2 та кўп қаватли (48 хонадонли) уй-жойлар, 53,6 км йўллар ва 2 та кўприкларда 43 млрд. 787,4 млн. сўмлик қурилиш, реконструкция ишлари амалга оширилди.
Муҳтарам Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги 5886-сон Фармонига асоса Қамаши туманида 2 та 48 хонадонли (7 176,2 млн. сўм) кўп қаватли уйлар қуриш ишлари якунланмоқда.
Туманда 1407,1 км, шундан 48, км. халқаро аҳамиятдаги, 105 км. давлат аҳамиятидаги, 164 км. маҳаллий аҳамиятдаги ва 1 090 км. ички йўллар мавжуд бўлиб, ушбу йўллардан 672 км (48 фоиз) қисми таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.
2020 йилда 146 млн. 937 минг сўм маблағ эвазига 169 км йўлларда таъмирлаш ишлари бажарилди.
Жумладан,11,2 км қишлоқ ички автомобил йуллари, 3,2 км туман марказий кўчалари автомобил йуллари, 16,6 км шаҳарча типидаги посёлкаларнинг ички автомобил йуллари таъмирланди.
2020 йилда 108 млн 581 минг сўм маблағлар эвазига 56,4 км йўлларни таъмирлаш ва 2 дона кўприк ҳамда 500 пм Лангар дарёси қирғоғи мустаҳкамланди.
Ўтган 11 ой давомида туман ҳудудидаги автомобиль йўлларида 1 704,7 млн сўмлик жорий таъмирлаш ва табиий офат оқибатларини бартараф этиш тадбирлари амалга оширилди.
Жумладан, умумфойдаланув автомобиль йўлларида (8 км) 1634,3 млн сўмлик жорий таъмирлаш ишлари;
Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг 2 000 млн сўм маблағи ҳисобидан 4,0 км умумфойдаланув йўлларда жорий таъмирлаш ишлари;
табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 2 034,2 млн сўмлик таъмирлаш ва тиклаш ишлари амалга оширилди.
(4Р86 «Лангар-Майданак» а/й 21,6 кмда Лангардарё кўпригида содир бўлган табиий офат оқибатларини бартараф этиш 695,8 млн сўм (1дона 18пм) ва 4Р86 «Лагар-Майданак» автомобиль йўлининг 15,16,18,20,21 км.ларида йўлнинг дарё бўйлаб ўтган қисмларида сел сувлари ювган қисимларини қайта тиклаш учун 1 338,4 млн сўм).
Туман телекоммуникация боғламасида туман марказида 4 та, қишлоқларда 2 та, жами 6 та АТС мавжуд бўлиб, монтаж сиғими 4 320 та, фойдаланилган сиғими 3 141 та, интернет абонентлари сони 1 133 тани ташкил этади.
Ижтимоий соҳа обьектларини юқори тезликдаги интернетга улаш учун, 93 та мактабдан 35 таси, 19 та мактабгача таьлим муассасасидан 16 таси, 14 та соғлиқни сақлаш муассасасидан
12 тасига ҳамда 12 та маҳалла фуқаролар йиғинларига оптик толали кабеллар тортилди.
Қамаши-Қизилтепа йўналиши бўйича траншея ковланиб 12 км оптик толали кабел тортилди, 10 та бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотларга интернетга улаб берилди, 70 км ҳар хил сиғимдаги оптик толали алоқа кабеллари тортилди.
Туманда мавжуд 54 224 та хонадонларнинг 53 761 тасини якка тартибдаги хонадонлар, 462 та хонадонлар 37 та кўп қаватли уйларни ташкил қилади.
Бугунги кунда 14 865 та хонадонда яшайдиган 52 нафар фуқаролар марказлашган ичимлик суви тармоғидан, 125 та хонадонда яшайдиган 437 нафар аҳоли 24 соат узлуксиз ичимлик суви билан,
852 та хонадонда яшовчи 2 982 нафар аҳоли соатбай, 6 528 та хонадонда яшовчи 22 848 та аҳоли кун оралаб ичимлик суви билан таъминланмоқда.
Бундан ташқари, 605 та хонадонда яшовчи 2 117 нафар аҳоли марказлашган ичимлик суви қувурига уланган бўлсада, сув етиб келмайди.
Бугунги кунда Истиқбол МФЙ ҳудудидаги Катта Куба қишлоғида лойиҳа қиймати 80 млн.сўм бўлган “Ғузор-Яккабоғ” магистрал сув қувуридан 1 650 метр масофадан 110 диаметрли сув қувури тортилиб 400 дан ортиқ хонадонлар ичимлик суви билан таъминланади.
Ҳурматли сессия иштирокчилар!
Қамаши туманидаги жами 60 та маҳалла фуқаролар йиғинида
21 692 нафар 3-7 ёшли болалар мавжуд бўлиб, туман мактабгача таълим бўлимига қарашли давлат мактабгача таълим, давлат хусусий шерикчилик асосида ва оилавий мактабгача таълим ташкилотларида ҳозирги кунда 3-7 ёшли болалардан 7 045 нафари қамраб олинган бўлиб 32,4 фоизни ташкил этмоқда. Ҳозирги кунда жами 67 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда.
21 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари 3760 қувватга эга бўлиб, 3 540 нафар бола (15,6 фоиз), 5 та ДХШ асосидаги (2020 йилда 1 та 100 ўринли ташкил этилган) мактабгача таълим ташкилотларида 525 қувватга эга бўлиб, 492 нафар бола (2,2 %), 41 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларида (2020 йилда 15 та ОНМТТ 375 ўрили ташкил этилган) 1 025 қувватга эга бўлиб, 1013 нафар бола
(4,6 фоиз) қамралган холда фаолият кўрсатиб келмоқда.
2020 йил давомида эса давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги мавжуд бўш хоналарни таъмирлаб қўшимча 10 та гуруҳлар ташкил этиш ҳисобига 300 нафар 3-7 ёшли болалар давлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинди.
Муҳтарам Президентимизнинг қарори ижроси бўйича олис ва МТТлар мавжуд бўлмаган МФЙлардаги болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш учун тумандаги 6 ёшли болаларни мактабларда ташкил этилган 40 та гуруҳларда 1400 (6,4%) нафар болалар бепул тарбияланиши йўлга қўйилди.
Шу билан бирга ушбу ҳудудлардаги ишсиз ва кам ойлик иш ҳақларига фаолият юритиб келаётган 70 нафар педагог маълумотга эга бўлган фуқаролар туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан берилган йўлланмалар асосида шу ҳудудларга яқин масофада жойлашган давлат мактабгача таълим ташкилотларига ишга жойлаштирилди.
2020 йилда инвистеция давлат дастурлари асосида “Қамай” МФЙ Улмас қишлоғидаги 120 ўринга мўлжалланган ва “Азлартепа” МФЙ Азлартепа қишлоғидаги 90 ўринга мўлжалланган давлат мактабгача таълим ташкилотлари биноси янгидан қурилди.
Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг 4 миллард 442 миллион сўм маблағлари ҳисобига тумандаги 1-сонли ДМТТнинг эски бино иншоотлари бузулиб, ўрнидан янгидан 180 ўринли замонавий бино қурилди.
Тумандаги 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти табиий газ билан иситилишига мўлжалланган. Қолган барча мактабгача таълим ташкилотлари куз-қиш мавсумида кўмир ва брикет махсулотлари билан иситилади.
Бугнги кунда 8 та мактабгача таълим ташкилотлари буржейка печлари билан иситилмоқда.
Туманда 90 та умумий ўрта таълим мактаблари мавжуд бўлиб, 51 250 нафар ўқувчи ёшларга 4 497 нафар малакали педагоглар томонидан таълим-тарбия бериб келинмоқда.
Педагоглар маълумоти бўйича таҳлил қилинганда, 3 342 нафари олий ва 1 155 нафари ўрта махсус маълумотли мутахассисларни ташкил этади.
Мавжуд педагогларнинг 42 нафар олий тоифали, 234 нафари биринчи тоифали, 1045 нафар иккинчи тоифали ва 2 021 нафари мутахассис тоифали педагогларни ташкил қилади.
Тумандаги барча умумий ўрта таълим мактаблар тоза ичимлик суви билан таъминланган. Шундан 75 та мактабга ичимлик суви ташиб келтирилади, 14 та мактабга ичимлик суви артизан қудуқ орқали ҳамда 1 та мактабда ичимлик суви узликсиз таъминланган.
Туманда 2020 йилда давлат дастурига асосан 8 та мактабда 25 198 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Ҳурматли сессия иштирокчилари!
Туман аҳолисининг 66 минг нафари туғиш ёшидаги хотин қизлар, 96 минг нафарини вояга етмаганларни ташкил этади.
Туманда 258 нафар олий маълумотли шифокорлар бўлиб, шундан олий тоифали 90 та (37,6%), 1-чи тоифали 30 (12,5%)ни ташкил қилди. Ҳар 10 000 минг аҳолига врачлар таъминоти 8,8 тадан тўғри келмоқда..
Ўтган 11 ой давомида туман аҳолисининг 162 480 нафари ёки
60 фоизи тиббий кўрикдан ўтказилди, шундан 64 992 нафари ёки 40 оизи чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Натижада 16 минг 99 нафар ёки 24 оизида турли хил касалликлар кузатилди.
2019 йилда туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси иссиқлик тизимини жорий таъмирлаш учун 150,0 млн сўм, 3-қаватли ШТЁБ, Лаборатория ва Маъмурият бўлимларининг том қисмини жорий таъмирлаш учун 236,0 млн сўм бюджет маблағларидан ажратилган бўлиб хозирга кунда тўлиқ таъмирланиб фаолият кўрсатиб келмоқда.
Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 20 ўринли Қоратепа филиали капитал қурилиши учун 1 млрд 536 млн сўм, 15 ўринли Кўкбулоқ ва Қўшкўл филиалларини капитал таъмирлаш учун 3 млрд 663 млн сўм маблағ ажратилиб хозирги кунда фаолият олиб бормоқда.
2020 йилда тиббиёт биршалмасига қарашли 20 ўринли икки қаватли Лангар филиалини капитал қурилиши учун 2 млрд 700 млн сўм ажратилиб, ҳозирги кунда қурилиш ишлари якунланиб пардозлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Тиббиёт бирлашмасининг Тез тиббий ёрдам ва автохўжалик бино ва боксларини жорий таъмирлаш учун август ойида 200 млн. сўм маблағ ажратилиб, жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Туман юқумли касалликла шифохонасига 100 млн сўм маблағ ҳисобига 30 дона кислород нуқталари ўрнатилди. Куз-қиш мавсуми учун 50 млн сўм маблағ ажратилиб замонавий тежамкор иситиш қозонлари ўрнатилди.
Шу ўринда инсон саломатлигини асрашда жисмоний машқлар муҳим ўрин тутушини эслатиб ўтмоқчиман.
Жисмоний ҳолатни яхшилаш учун туманда умумий 424 та спорт иншооти мавжуд бўлиб, шундан умумтаълим мактабларида 68 та, коллежларда 12 та, хусусий 23 та, давлат шерикчилик асосида 5 та ва туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2 та спорт заллари мавжуд.
Қолган 324 та очиқ турдаги спорт иншоотлари туман кесимидаги мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда жойлашган бўлиб уларда 70 250 нафар аҳоли спортнинг 7 та туридан мунтазам шуғуланиб келмоқда.
Туманда 100 та ёпиқ турдаги спорт иншоотлари мавжуд бўлиб, ҳар бир спорт иншоотига кунлик сиғими 60 нафар спортчилар жалб этилган жами кунлик сиғими 600 нафар спортчиларни ташкил этади.
Ҳозирги вақтда 30 дан ортиқ ёпиқ турдаги спорт иншоотларида маҳалла ёшлари спорт турлари билан шуғулланмоқда. Ҳар бир ёпиқ спорт иншоатида кун сиғими 25 та ёшлар билан шуғулланмоқда. Жами 750 нафар ўсмирлар ва ёшлар спортнинг турли йўналишларида шуғуланишмоқда.
Туманда тадбиркорлар томонидан жами 20 та суъний қопламали мини футбол майдонлари фойдаланишга топширилган бўлиб бир кунда 1 000 нафар ёшларни спорт билан шуғулланишига имконият яратилган.
Тумандаги умумтаълим мактабларида туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда 13 та спорт турлари бўйича шартнома асосида жами 20 та спорт тўгараклари ташкил этилган.
Муҳтарам депутатлар!
Қамаши туманида 18-30 ёшгача бўлган ёшлар 68 510 нафарни (шундан эркаклар 31 547 нафар, хотин-қизлар 36 963 нафар) ташкил этади.
Норасмий фаолият тури билан шуғилланувчи ёшлар 52 968 нафарни ташкил этиб, йил бошида ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш юзасидан манзилли дастур тасдиқланиб, 2 221 нафар ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш белгиланган .
Мазкур дастурга асосан жорий йил сентябрь ойига қадар
2 567 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди.
Шундан қурилиш отрядларига жалб этиш орқали 207 нафар, ишлаб чиқаришга жалб этиш орқали 134 нафар, хизмат кўрсатиш соҳасига жалб этиш орқали 89 нафар, касаначиликка жалб этиш орқали 189 нафар, хунармандчиликка жалб этиш орқали 201 нафар, пахтачиликка жалб этиш орқали 93 нафар, боғдорчиликка жалб этиш орқали 62 нафар, чорвачиликка жалб этиш орқали 146 нафар, балиқчиликка жалб этиш орқали 8 нафар, асаларичиликка жалб этиш орқали 5 нафар, пиллачиликка жалб этиш орқали 219 нафар, томорқа хўжаликларида иссиқхоналар ташкил этиш орқали 55 нафар;
“Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида 315 нафар, бандлик жамғармаси орқали жамоатчилик ишларига жалб қилиш орқали 518 нафар, “Ҳар бир оила-тадбиркор” Давлат дастури доирасида 21 нафар, бошқа йўналишларда 297 нафар ёшлар бандлиги таъминланди.
“Yoshlar – kelajagimiz” дастурига асосан 10 та лойиҳага 1 млд 600 млн сўм кредит ажратилди ва 65 нафар ёшлар доимий иш билан таъминланди.
Куни кеча юртимизда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кенг нишонланди. Хусусан, туманимизда ҳам ушбу байрам юқори кайфиятда ўтказилди.
Қишлоқ хўжалиги бўйича, чорвачиликни ривожлантириш мақсадида чорвачилик фермер хўжаликлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида четдан 220 бош наслли қорамол олиб келинди.
Ташкил этилган 11 та зооветеринария участкалари томонидан 32,4 млн сўмликдан ортиқ зооветеринария хизматлари кўрсатилди, 24,4 минг дозадан ортиқ наслли буқа уруғи етказиб берилди ва 16,2 минг бош сигир ва урғочи таналар сунъий уруғлантирилди.
2021 йилда чорвачиликни ривожлантириш ва насилли чорва молларини кўпайтириш мақсадида қиймати 20 млрд сўм бўлган 13 та лойиҳани амалга ошириш белгилаб олинган.
Ушбу лойиҳалар доирасида четдан 2 460 бош йирик шохли моллар олиб келинади.
2020 йилда 296 гектар фойдаланишдан чиқиб кетган ер майдонлари қайтадан оборотга киритилди. Ушбу ерларни оборотга киритишда 10,6 км каналлар тўлиқ таъмирланиб, Қамайтепа насос агрегатининг 1 донаси таъмирланди ҳамда янгидан 2 дона насос агрегатлари ўрнатилди.
2021 йилда фойдаланишдан чиқиб кетган 1 015 гектар ер майдонлари қайта фойдаланишга киритилади.
Фойдаланишга киритиладиган ер майдонларида ирригация мелиорация тадбирларидан Чимқўрғон, Ғиштли ҳудудларидаги сув билан таъминловчи “2-МК” каналининг 5,5 км, “Чимқўрғон” каналининг 6,0 км қисмини ва 2,8 км латок тармоқларини реконструкция қилиш;
туманлараро Пахтаобод каналидан сув олувчи “Терак” насос агрегати ўрнига сув чиқариш қуввати 0,25 м3/сек бўлган насос агрегатини янгидан ўрнатиш ҳамда ушбу насосдан сув олиб борувчи 300 метр, диаметри 500 мм бўлган метал қувурни янгисига алмаштириш;
Гагарин ҳудудидаги фермер хўжаликларини сув билан таъминловчи “Тармоқ-1” ариғининг 6,5 км қисмини механизм ёрдамида лойқадан тозалаш ва суғориш тармоғидаги мавжуд 8 дона гидротехник иншоотларни янгидан ўрнатиш;
Оқрабод ҳудудидаги фермер хўжаликларини сув билан таъминловчи “Учтепа” ва “Ниёзий” каналларини 7,0 км қисмини механизм ёрдамида лойқадан тозалаш ва таъмирлаш, 10 дона гидротехник иншоотларни янгидан ўрнатиш;
Л.Мухаммадиев ҳудудидаги фермер хўжаликлари сув олувчи “Чап Жонбуз” каналининг 9,0 км қисмини механизм ёрдамида лойқадан тозалаш хамда суғориш тармоғидаги 8 дона гидротехник иншоотларни янгидан ўрнатиш тадбирлари учун 5,5 млрд. сўм малбағ йўналтирилади.
Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида жорий йилда бир қатор ишлар амалга оширилди.
Туман бўйича жами 45 865 та хонадонларда 11 267 гектар том орқа ер майдони мавжуд бўлиб шундан, 3 757 гектар майдонларда баҳорги эртаки экинлар, 1 126 гектар ўртаки экинлар, 522,4 гектарига августь-сентябрь пиёз ва саримсоқпиёз экинлари экилди.
Туманда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларига октябрь-декабрь ойларида 797 гектар томорқа ер майдонларига қишлоқ хўжалик экинлари экилди.
Сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларда жорий йилда 7 та артезиан қудуқлари қазилиб, ушбу мақсадлар учун Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги жамғарма маблағларидан 200 млн сўм маблағ ажратилди.
Туманда аҳоли томорқа экин ерларидан самарали фойдаланиш учун Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги жамғарма маблағлари ҳисобидан мотокултиватор учун
662,5 млн сўм маблағ ажратилди.
Жумладан, “даладан дўконгача” тамойили асосида аҳоли гавжум жойларда ихчам конструкторли дала дўкони ва кичик сиғимли музлаткич омборхоналарни қуриш учун ташаббускорларга Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги жамғармадан 270 млн сўм маблағ ажратилди.
Аҳоли томорқаларида жорий йил давомида 1-1,5 сотихли 360 та ихчам иссиқхонлар қуриб битказилди (намунавий лойиҳа бўйича 140 та, маҳаллий хом ашёдан 220 та).
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, туманда сув хўжалиги суғориш тармоқларини, хўжалик ички суғориш тармоқларини таъмирлаш тиклаш ва суғориш тармоқларидаги сув исрофгарчилигининг олидини олиш бўйича 2020 йилда хўжаликлараро канал ва коллекторларни 149 км.да тозалаш ишлари бажарилди.
Бундан ташқари туманда замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий этиш мақсадида 2020 йилда фермер хўжаликлари томонидан 245 гектар пахта, 81 гектар боғ ва токзорларда сув тежовчи технологиялардан томчилатиб суғориш технологияси жорий этилиди.
2021 йилда 3 минг гектар пахта майдонида, шундан 1800 гектари фермер хўжаликлари ҳисобидан 1200 гектар кластер корхонаси ҳисобидан томчилатиб суғориш технологияларини жорий этилади.
Аёлларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Тумандаги жами 273,1 минг нафар аҳолидан, 134,4 минг нафари аёлларни ташкил этади. Шундан 30 ёшдан юқори бўлган аёллар
49,4 минг нафар.
Ўтказилган сўровномалар натижасига кўра туманда 30 ёшдан юқори бўлган аёллардан 1 674 нафари “Аёллар дафтарига” киритилмоқда.
Ички миграциядаги аёллар 448 нафар бўлиб, шундан 1-секторда 133 нафар, 2-секторда 148 нафар, 3-секторда 62 нафар, 4-секторда 105 нафарни ташкил этади.
Ташқи миграциядаги аёллар 169 нафарни ташкил этиб, 1-секторда
37 нафар, 2-секторда 67 нафар, 3-секторда 24 нафар, 4-секторда
41 нафарни ташкил этиши аниқланди.
Меҳнат муҳожирларини қайтариш, уларни иш билан таъминлаш ва ўз салоҳиятларини рўёбга чиқаришга қулай шароит яратиш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида 1 338 нафар мигрантлар меҳнат миграциясидан қайтиб келган. Шундан Бандлик маркази томонидан 1104 нафар фуқаролар билан суҳбат ўтказилиб, 14 нафар мигрант фуқаро хорижга агентлик орқали шартнома асосида ишга кетиш учун рус тили ва электрик мутахассислиги бўйича ўқитилмоқда.
Бундан ташқари, 6 нафар 30 ёшга етмаган мигрант фуқаролар вилоят Савдо саноат палатасида ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш бўйича ўқитилмоқда, 57 нафар мигрантлар турли йўналишдаги тадбиркорликка жалб қилиш орқали бандлиги таъминланди.
Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 2021 йилда жами бўлиб 350 нафар меҳнат мигрантларини хорижий тилларга ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш учун 350 миллион сўм маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.
Ҳурматли сессия қатнашчилари, депутатлар!
Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифлари давомида берган топшириқларидан келиб чиқиб, туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифалар, мақсадли параметр кўрсаткчларини бажаришда ҳаммамиз елкама-елка бўлиб, олдимизга қўйилган ҳар бир муаммони бартараф этишга, масалаларни ҳал қилишга Сиз депутатларни ва масъул раҳбарларни чорлаб қоламан.
Эътиборларингиз учун раҳмат!