2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудларга қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади

Қамаши тумани Пахтаобод маҳалласи Лалмикор қишлоғи аҳолиси фарзандларининг узоқ ҳудудга мактабга қатнаши юзасидан UZA да мақола чоп этилди. Ушбу ҳолат юзасидан мутасаддилар томонидан ўрганиш олиб борилди.

– Бу мурожаат бўйича гапирадиган бўлсак, жорий йил 21 февралда 37-сонли Президент фармони чиққан ва унга кўра, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қўйиш масаласи кўрилган, – дейди Қамаши туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Наргиза Абраева. – Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида йўлга қўйилиши кўзда тутилган. Ҳозир вилоятлардаги олис ҳудудларда жойлашган мактаблар рўйхатлари олиниб, режалари ишлаб чиқилмоқда. Албатта, бунинг низоми ишлаб чиқилади. Низомда кўриб чиқилган тартибга биноан маҳаллий бюджет маблағлари асосида автобуслар қўйилади. Туманимиздан ҳам асосан тоғли ҳудудларимиз киритилмоқда. Низом талабларига тўғри келадиган бўлса, бу мактаб ҳам кириши мумкин.