
35 миллиард сўмлик лойиҳа. 100 нафар иш ўрни. Кластер янги чорвачилик лойиҳасини амалга оширади
35 миллиард сўмлик лойиҳа. 100 нафар иш ўрни. Кластер янги чорвачилик лойиҳасини амалга оширади
«Қамаши текстиль» МЧЖ Ғаллакор ҳудудидан 1000 бош зотдор қорамол парваришлаш учун замонавий комплекс бино қуриш ишларни бошлади.
Туман ҳоким Ботир Тоғаев, туман прокурори Бахриддин Баҳодиров қурилиш ишлари бошланган ҳудудда бўлиб, чорвачилик лойиҳаси билан танишди.
Лойиҳанинг дастлабки босқичи 2022 йил 4 чоракда ишга тушиши режалаштирилмоқда. Унга кўра Германия давлатидан «Сементаль» ва «Голштейн» зотли чорва моллари олиб келинади.