
Муносабат
Ижтимоий тармоқларда Қамаши тумани Бердоли маҳалласида истиқомат қилувчи Овот Жўраеванинг мурожаати муҳокамаларга сабаб бўлди.
Фуқаро қизининг вафот этганлиги, унинг фарзандларини васийликка олганлиги ва уларга ёрдам кўрсатилмаётганлиги юзасидан гапиради.
Ушбу ҳолат юзасидан туман ишчи гуруҳи, маҳалла масъуллари ўрганиш олиб борди. Маълум бўлишича, Овот Жўраеванинг қизи Дилноза Хуррамова саратон касаллиги билан хасталаниб 2 йил аввал вафот этган. Унинг фарзандлари “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонун талаблари ва туман ҳокимлиги ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссия хулосаларига кўра тоғаси Бахтиёр Хуррамовга васийликка берилган. Ҳозирда болаларга белгиланган тартибда боқувчисини йўқотганлик тўғрисида ва ижтимоий болалар нафақаси бериб келинмоқда. Болалар 43-мактабга доимий дарсларда қатнашиб келмоқда.
Васийга Қонун талабларига амал қилмаётганлиги юзасидан огоҳлантириш берилди. Васий ўзига юклатилган вазифаларни бажармаган тақдирда болалар Давлат қаромиға олиниш юзасидан тушунтириш берилди.