Миллий кураш бўйича туман биринчилиги ўтказилди

Миллий кураш бўйича туман биринчилиги ўтказилди

Қамаши туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби очиқ майдонида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят ва туман Кенгаши ҳамда туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан ўсмирлар ўртасида кураш бўйича туман биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда 7 вазн тоифасида 2004-2006 йилларда туғилган 180 нафар ўсмирлар иштирок этишди.

Мусобақа якунида барча вазн тоифасида совриндор бўлган полвонлар тақдирланди.