Туман ҳокими уйи ёнган фуқаролар хонадонига борди 16.01.2021 Yangiliklar Қамаши туманидаги “Оқгузар” маҳалласида 1 нафар ва “Улуғбек” маҳалласида 2 нафар фуқаролар хонадонида ёнғин содир бўлди. Яқинда содир бўлган ёнғин фуқаролар яшаш уйига жиддий талофат етказди. Бугун туман ҳокими Ботир Тоғаев ва сектор раҳбарлари ушбу хонадонларга борди. -Энг муҳими ёнғин фуқароларимизнинг ўзларига зарар етказмаганидир, – деди туман ҳокими. –Уйларни янгидан тиклаймиз. Бу ҳам бир синов. Ушбу синовдан биргаликда ўтамиз. Хонадон эгалари билан суҳбатда қурилиш учун зарур бўладиган хом ашёлар мутахассилар томонидан ўрганилиб, ёрдам тариқасида олиб берилиши таъкидланди. Related Posts Муносабат Noqonuniy chiqarilgan qaror bekor qilindi Вилоят банк раҳбарлари Қамашида йиғилиш ўтказди Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев иштирокида семинар ўтказилди